среда, 3 апреля 2019 г.


Шерoбод достончилик мактабининг номоёндаси

Бугун бахшичилик фестивали матбуот марказининг бир гуруҳ журналистлари Шеробод туманига боришди. Медиа-тур аввалида журналистлар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби билан яқиндан танишишди. Сўнгра санъат мактабининг фаоллари ва устоз-мураббийлари билан биргаликда ҳудуд яқинида жойлашган Шерназар бахши қабрини ва Исо Муҳаммад Ат-Термизий зиёратгоҳларини зиёрат қилишди.  

Афсонавий Шерназар бахши ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ҳақида унинг қишлоқдоши  Хўшбоқ Мардонақул ўғли биз билан ўртоқлашди: Хўшбоқ Мардонақул ўғли Шерназар бахши ҳақида тўлқинланиб шундай гап бошлади:
Сурхон заминига достончилик жанрини тарқатган, авлиё туркумли сарой бахшиси Шерназар бахши Бекназар ўғли 1866 йили Шеробод туман “Қишлоқазон” маҳалласида Бекназарбой хонадонида таваллуд топган.  Авлиё дея тарифланган Шерназар бахши  7 ёшида отасининг чўпонларига эргашиб,  дарага чиқиб кетади ва бир ўнғирга кириб ухлаб қолади. Шунда пешин вақтида Ҳизиралайҳисалом унинг қаршисига келиб таёғи билан туртиб, болам тур ухлаб қолибсан, оч қолибсан, қани сени танлайингга берайми, манглайинггами дея сўраганда, қўлидаги таёқни кўриб, манглайимга бер десам, бир уриб, ўлдириб ташламасин деб, танглайимга беринг деган экан. Бўлмаса, кўзингни юмда оғзингни оч деди. Ана шундан сўнг Шерна бахшини сирли овози барчани ўзига торта бошлади.   
Шерна бахши 17 ёшида Шерабод бегининг назарига тушиб, сарой бахшиси васиқасини олади. Ғузорда Қосимкўр номли бобо шоирдан терма достон ўрганиб “Гўрўғли туркум” достонларини 46 тасини ўрганади.   Сўнгра 6 ой давомида 34 нафар шогирдларини ҳам етаклаб бориб, Қосимкўр бахшидан Гўрўғлининг 46 достонини ёд олдиради. Башоратчи ҳам бўлади 1918 йили истара номли қишлоқдаги тўйда халқни йиғинг 7 та башорат қиламан дейди. Шунинг ҳаммаси яқинда бўлади лекин мен кўрмаймандейди ...
1.      Осмондан йўл бўлади;
2.      Қоғоздан пул бўлади;
3.      Кунчиқардан сув келади, Чилбир чўли обод бўлади;
4.      Шул масканда бир тегирмон қурилади жамики халққа ун беради;
5.      Хотинлар бозор қилади;
6.      Қишлоқларга кераготур тутилиб қолади;
7.      Ислом дини заифлашиб қолади
дея башорат қилгандан кейин 1920 йилда 54 ёшида вафот этади. Кейинчалик айнан 1920 йилнинг ўзида  Николайнинг самалёти осмонга парвоз қилади, 10 сўмлик қоғоз пули муомалага киритилади. Шунда халқ жуйрук (чечан) бахши авлиёмиздан айрилган эканмиз дея надомат қилишади. Шундан буён маҳаллий аҳоли Шерна бахши қабрини муқаддас қадамжо сифатида зиёрат қиладиган бўлишади.      
            Бир сўз билан айтганда Шерна бахшидек ноёб иқтидор соҳиблари туфайли Сурхон воҳасида бахшичилик санъати тараққий этиб, бугунги кунда ўзбек миллатининг маънавий мероси сифатида эътироф этилмоқда.
Матлуба Нигматуллаева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...