среда, 3 апреля 2019 г.

9 ёшли Санжар бахшилар синфида улғаётган истеъдодлардан

Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-тур давомида  Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган бахшичилик мактаби билан танишдик.

Ушбу синфда ёш иқтидорлар Ўзбекистон халқ бахшиси Шодмон бахши Хўжамбердиевдан бу йўналиш сир-асрорларини ўрганишмоқда. Бизни эътиборимизни жажжи қўллари билан дўмбира тутган 9 ёшли Санжар Эшбоев тортди. Ёш бўлишига қармай бийрон тилида халқ термаларини куйлашни ўрганган. Устозлари кўмаги билан халқ достонларини ҳам ўрганиб, халқ севган бахши бўлиш ниятида.
Мастура Ҳамроева                                     

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...