среда, 3 апреля 2019 г.


Хоразмлик бахшилардан дилтортар термалар
Вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида Халқаро бахшичилик санъати фестивали матбуот маркази журналистлари  учун Шеробод туманига меди-тур ташкил этди.
Эрта тонгдан йўлга тушган жамоа қуёш нурларини замин узра соча бошлаганда туманга етиб боришди. Илк манзилимиз Шерободдаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бўлди. Ҳуш кайфият билан билан бизни кутиб олишди. Ижодий учрашувга жам бўлган бахшиларимиздан ўрол бахши, Бахтиёр бахши, Боймурод бахши каби кўплаб санъаткорларимиз  термалардан парчалар қуйлашди. Мехмон сифатида ташриф буюрган  Хоразмлик Ўзбекистон халқ бахшиси Абдулла Қурбоназаров томонидан  маҳорат билан терма ижро этилиши кутилмаган холат бўлди.
Мастура Ҳамроева                                     

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...