среда, 3 апреля 2019 г.

 Казуми, Рёта ва Ҳикару Kirakira Термизга келади
 Kirakira Hikaru Arts JAPAN- 30 кишилик япон қўшиқлари ва рақсларини намойиш этувчи бадиий гуруҳдир. Ушбу фестивалда гуруҳнинг уч нафар аъзоси иштирок этади: Казуми Иши, Рёта Кавано ва Ҳикару Иши.

Казуми Иши - япониялик фолклор қўшиқчиси, анъанавий раққос ва саҳналаштирувчи режиссёрдир. 2006-йили Казуми Япония мусиқаси ва рақсларини хорижда томошабинларга намойиш этиш мақсадида Kirakira Hikaru Arts JAPANни ташкил қилди. Бу мамлакатда мавжуд турли фолклор қўшиқ ва рақсларни ўз ичига олувчи ноёб гуруҳ. Шу жумладан, ушбу гуруҳ репертуаридан ҳосилдорлик қўшиқлари, марсиялар ва меҳнат қўшиқлари ҳам ўрин олган.
Рёта Кавано - япон барабани ва шинобу найи ижрочисидир. Шунингдек, Рёта бошқа турдаги барабанларни ҳам моҳирона ижро эта олади. 2013 йилдан бери, жаноб Шого Ёшити бошчилигида шинобуэ, япон найини чалишни ўргана бошлаган. У 2018-йилда Kirakira Hikaru Arts JAPANгуруҳи аъзосига айланди ва Токиода ўтказилган катта томошаларда иштирок этди. Мусиқачи сифатида, шу йили Токио шаҳрида Халқаро санъат маркази томонидан ўтказилган  Odori Japan томошасида ўз ижроси билан қатнашди.
Ҳикару Ишии - япон барабани ва фолклор рақслари устасидир. У болалигиданоқ Little Star Dance студиясида турли рақсларни ўрганган. 2016 йилдан бери япониялик барабан ижрочилари Wadaiko Shoryu гуруҳи аъзоси сифатида турли япон мусиқий асбобларини ўрганмоқда. Kirakira Hikaru Arts JAPANнинг ҳар бир хорижий лойиҳасида иштирок этиб бормоқда.
Казуми, Рёта ва Ҳикару Kirakira Hikaru Arts JAPAN гуруҳи аъзолари ўзбек халқига япон фолклор мусиқасининг нақадар ажойиб эканлигини ижролари орқали намойиш ниятидалар. 

 Kirakira Hikaru Arts JAPAN япон анъанавий мусиқасини АҚШ, Индонезия, Сингапур, Германия, Филиппин, Туркия, Чехия Республикаси қатор мамлакатларда тарғиб этиб келишмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...