Одам савдосига қарши кураш
XXI
аср илм-фан, техника ва янги ахборот технологиялари ривожининг жадаллашуви,
ахборот алмашинуви тизимининг тубдан такомиллашганлиги билан инсоният тарихида
ўзига хос даврни бошлаб берди. Яъни, глобаллашув асрни бошлаб берди десак, асло
муболаға бўлмайди. Бу жараёнда дунё мамлакатлари халқаро муносабатларда ялпи ва
минтақавий хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Шу билан
биргаликда иқтисодий-ижтимоий маданий ва ахборот, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда
ҳамкорлик қилиш умуминсоний қадриятлар билан миллий қадриятларни
уйғунлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шундай ижобий ишлар
самараси ўлароқ, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм бошқа
давлатларга чиқиш эркин фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар эшиги
очиқ. Бироқ, ана шундай ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда афсуски, айрим
трансмиллий жиноятчиликнинг турлари ҳам ортиб бормоқда.