пятница, 21 декабря 2018 г.

ДИЁНАТ ЭМАС – ХИЁНАТГА ЎРГАНГАНЛАР
Дунё манзарасига нигоҳ ташлар эканмиз, бугунги геосиёсий жараёнлар ҳар биримизни огоҳликка хушёрликга ундайди.


Турли минтақаларда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар тинч ва осуда кунларимизнинг қадрига етишга, уни асраб – авайлаб, ёвуз кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга чорлайди. Кун сайин илдиз отаётган бузғунчи кучлар тинч аҳоли турмуш тарзига унинг равиожланиш тараққиётига қолаверса барқарорлигига жиддий хавф – хатар туғдириб соя солмоқда. Айниқса диний эктсремизм ва терроризм каби жирканч иллатларнинг ҳар қандай ёт ғоялари давлатлар ўртасида ўзаро низо чиқаришга бир – бирларини қайрашга қаратилаётган иғволари барчамизга аён. улар турли хил усулларни қўўлаб, жирканч мақсадларини амалга оширишга уринишмоқда. Динни ниқоб қилиб турли нафранглар кўрсатиб фаолият юритаётган манқурт кимсалар мамлакат ёшларини йўлдан уришга, уларни ўзларининг ёт ғоялари ортидан эргаштиришга харакат қилишмоқда. Сохта даъватлари-ю, ёлғон ваъдалари билан уларни ишонтириб, ёвуз ниятларини амалга оширишмоқда. Улар бу йўлда кўпинча маънавий олами бўш бўлган йишҳгит қизларни йўлдан уриб, ўзларининг найрангларига ишонтиришмоқдалар. Бундай ваъдаларга ишониб қолаётган аксарият ҳамюртларимиз хорижий давлатларга ишлаш учун борганлардир. Қора ниятли манқурт кимсалар уларнинг ҳатти – ҳаракатларини зимдан кузатган ҳолда уларни ўз домига илинтиришга ҳаракат қилишмоқда. Шундай экан, ён атрофимизда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ ва лоқайд бўлмайлик. Ҳамиша ҳаётга теран кўз билан боқиб, онгли муносабатда бўлмоғимиз лозим. Шундагина ҳар қандай ташқи ёвуз кучлар бизга хавф – хатар туғдира олмайди.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...