пятница, 21 декабря 2018 г.

КАСОФАТ ҚАСРИ
         “Саломатлик туман бойлик” дейишади халқимиз. Дарҳақиқат бу бежизга эмас. Соғлиқ бўлмаса юриш туришимизда ҳам халоват бўлмайди. Рухиятимизда тушкунчилик ишимизда эса барака бўлмайди.


Шундай экан, ана шу бебаҳо бойлик бўлган саломатлигимизни асраш-авайлаш ҳар биримизнинг қўлимизда. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали миллат генофонини яхшилашга эришиш мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бугунги кунга келиб, она сайёрамизда 7 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, эндиликда аксарият давлатларда ҳамон нотинчлик кузатилмоқда. Жумладан ўзаро низолар, адоват ва турли кўринишдаги урушлар бунга яққол мисол бўла олади. Бунинг оқибатида кўпчилик халқларни очарчилик сувсизлик каби муаммолар қийнаётгани ҳам айни ҳақиқат. Натижада ватангадолик ҳамда сарсон-саргардонлик кўпчилик аҳолининг тинка – мадорини қуритмоқда. Энг ачинарлиси бу каби ҳолатлар натижасида баъзи минтақаларда турли хил сил, вабо, куйдирги каби касалликлар тарқалиб аҳолининг ҳаётдан бевақт кўз юмишларига олиб келмоқда. Яна бир ачинарли жиҳати шундаки, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган ОИВ ва ОИТС ҳам шулар жумласидандир.
Бу иллат касри қиска давр ичида 25 миллион одамнинг умрига зомин бўлган. Улар орасида аёллар ва болалар борлиги кишини ташвишга солади, албатта. Бу иллат, кулфат тарқатувчи дард ўтган асрнинг 70 йилларида АҚШда аниқланган. Жаҳон олимлари бу хасталикка қарши кураш чораларини олиб боришмоқда. Хайрли ишлар ҳам йўлга қўйилган. Бироқ бугунги глобаллашув жараёни тараққиёт натижасида турли дори-дармон воситалар ҳам ихтиро қилинмоқда. Бунинг ўз самараси бўлиши шубҳасиз. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, гиёҳвандликка муккасидан кетган одам ОИВ ва ОИТСга катта пойдевор яратади деб бемалол айтиш мумкин. Демак, соғлиғимизга бефарқ бўлмай, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилган ҳолда яшашга ўргансак, ҳеч қандай бу каби иллат ҳаётимизга раҳна сола олмайди. 
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...