пятница, 21 декабря 2018 г.

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ
Ўзбек халқи азалдан жаҳон халқлари, жумладан Шарқ миллат ва элатлари орасида ўз обрў – эътиборига, тарихи ва чуқур қадриятларига эга бўлган халқ сифатида эътироф этилади.


Бу бекорга эмас, албатта. Халқимиз бошидан қанчадан – қанча синовли ва суронли йилларни кечирмаган дейсиз. Қанчадан қанча босқинчилар миллатимизнинг эгилмаган бошини эгишни, тоғлардан – да, баланд ғурурини поймол қилишни, минг йиллардан садо бергувчи миллий қадриятларини оёқ ости қилишни исташди. Бироқ уларнинг ҳар бир ҳаракати пучга чиқди. Ниятларига етиша олмай аросатда қолгани тарихдан маълум. Чунки бизда оила муқаддас, миллат қадрли. Бизнинг халқимизда оқибат, ҳаё, андиша ор-номус садоқат деган улуғ фазилатлар қон – қонимизга сингиб кетган. Ёмонликка эмас, эзгуликка интилган халқдир. Бироқ бугунги глобаллашув жараёнида миллатларнинг узоқ асрлик қадим қадриятларига салбий таъсир этадиган турли кўринишдаги таҳдидлар пайдо бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ана шулар жумласига “оммавий” маданиятни айтиш мумкин. Ғарбдан кириб келган “оммавий маданият” ортидан пайдо бўлаётган кичик муаммолар вақт ўтиши билан тузатиб бўлмас хавф – хатарларга олиб келиши мумкинлиги, дунёдаги кўпгина давлатлар ҳаётида ўз исботини топиб бўлди. Ғарб давлатлари жамиятшунослари ташвишлантираётган оила масаласи, бугунга келиб ўта долзарб масаласига айланган. Мактабларда гиёҳванд ўқувчининг кўпаётгани, нотўғри турмуш кечириши натижасида турли хил касалликлар, жумладан ОИТСнинг тарқалаётгани, қонунбузарлик, қонунбузарлик ҳолатларининг борган сари кучаётгани, жамиятдаги ахлоқсизликлар, ўта совуққон ва худбин, мехрсиз шахсларнинг пайдо бўлаётгани, аллақачон Ғарбнинг кўп давлатларини эсанкиратиб боши берк кўчага олиб кириб қўйган. Шундай экан, Ғарбнинг “оммавий маданияти”га кўр-кўрона эргашмаслик, ўзимизнинг, ўзбек халқимизнинг асрлар оша қадрланиб келаётган урф-одатларига, қадриятларига хурмат руҳида камол топмоғимиз лезим.
Зеро, менталитетимизга хос фазилатлар юксаклигимиздан мехр – оқибатлигимиздан           

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...