пятница, 21 декабря 2018 г.

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ
Маълумки, гиёҳванд одам нафақат ўзини, балки атрофдаги яқин қариндошларини ҳам ҳалокат гирдобига йўлиқтириши тайин. Негаки, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган одамнинг юриш – туришида ҳам салбий оқибатлар кузатилади.


Шахснинг муамала лаёқатининг чекланиши, унинг оқибатида эса, ҳатто ўз мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқидан мосуво бўлиши, обрўси ва шаънига путур етиши ҳолатлари содир бўлиши тайин. Лекин шундай бўлса-да, айрим юртдошларимиз бу иллатга муккасидан кетган десак хато бўлмайди. “Оғу”нинг нақадар инсон ҳаётига зарарли эканлигини билишса-да, негадир бу иллатдан қутула олишмайди. Аксинча умрини захри қотил билан заҳарлаб тубанлик ботқоғига ботиб қолишади.
Мамлакатимизда гиёҳванд моддаларнинг сотилишига унинг истеъмоли билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланган. Гиёҳванд моддаларнинг республикамизга ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар эндиликда ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, бу каби жиноятларни фош этиш, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишга қаратилган қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Бироқ бу иллатни ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг кучи билан бартараф қилиб бўлмайди. Бу саъй – харакатлар аҳолининг ижтимоий – фаоллиги, ҳуқуқий онгги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш билан уйғун ҳолда олиб борилгандагина кўзлаган мақсадга эришиш мумкин. Шу билан бирга бу иллатнинг салбий оқибатлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқотни янада кучайтириш лозим. Энг муҳими, жамиятни бу ижтимоий иллатдан тозалаш учун барча кучларимизни имкониятларимизни мувафақлаштирган ҳолда курашмоғимиз даркор. Шундагина тинчлигимиз хавфсизлигига ва соғлиғимизга раҳна солиб турган гиёҳванд муаммосига чек қўямиз.     

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...