пятница, 21 декабря 2018 г.

ТАФАККУР – ТАРАҚҚИЁТГА ЕТАКЛАЙДИ
Шиддат билан ўзгараётган дунё қиёфаси олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган бир даврни бошлаб берди десак, асло муболаға бўлмайди. Негаки, бугун узоқ ва яқин минтақаларда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар бунга яққол мисол бўла олади.


Ана шу воқеликларга теран кўз билан боқиб, онгли муносабатда бўлишлик эса ҳар бир фуқародан ўта зийраклик ва хушёрликни талаб этади. Халқимиз эртанги кунга ишонч билан интилаётган, ўзи танлаган тараққиёт йўлининг самарасини кўраётган бугунгми даврда янгича тафаккур янгича ғайрат ва шижоат билан янги авлод вакиллари майдонга кириб келди. Ана шу эзгу амалларга ҳамоҳанг тарзда Ўзбекистон заминида мустақилликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни асраб авайлашда маънавий тарбиянинг аҳамияти ниҳоятда катта эканлиги барчамизга аён. Чунки одоб-ахлоқ инсон зийнати.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек “Инсоннинг юксалишида маънавият оламининг қандай таъсир ва аҳамиятга эга экани, шунингдек, маънавиятга қарши қаратилган хуружларнинг реал ҳаёт, янги жамият асосларини кўраётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда одамларни бундай хатарлардан огоҳ этиш, эл юртимиз, кенг жамоатчилик эътиборини бу масалаларга яна бир бор қаратиш, келажак авлодимизни маънавий соғлом ва баркамал этиб тарбиялаш билан боғлиқ”. Дарҳақиқат, инсон камолоти ана шу мезонлар асносида янада мустаҳкамланиб бораверади. Шундай экан ўсиб келаётган келажак авлод вакилларини она Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш аждодларга муносиб ворислар қилиб таълим – тарбия беришда барчамиз бирдек масъулмиз.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...