пятница, 21 декабря 2018 г.

Ёт ғоялар таъсирига илинманг
      Тинчлик бор жойда тараққиёт ва ривожланиш бўлади. Мустақил Ўзбекистон давлати ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида улкан амалий ишларни олиб бормоқда. Дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, тараққиёт сари дадил одимламоқда.


Бироқ дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар хавф-хатарларни келтириб чиқараётгани ҳам бор гап. Огоҳлик ва хушёрлик ҳар бир давлат учун муҳим шартлардан биридир. Давлат ва жамият ривожи, фуқароларнинг тинч осойишта яшаши айни жиҳатларга боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Бугун дунёнинг бир чеккасида туриб турли хил найрангларни қўўлаб, манфур ишларга қўл уриб, давлатлар ўртасида ўзаро низо чиқаришга, бир-бирини қайрашга интилаётганёвуз мақсадли кимсалар уруғи кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Уларнинг жирканч мақсадлари тинчс аҳолининг тинчлигини бузиш, давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий ривожига болта уриш. Фуқароларнинг ҳузур ҳаловатини, яшаш тарзига раҳна солишдан иборатдир. Бундай кимсалар кимнингдир ёт ғоясига ишониб, қўлларини қонга белаётир. Бунинг замирида эса катта маблағ ётади. Пул эвазига миллатни – миллатга қарши қўймоқда. Шунинг учун бундай ёвуз кимсалар қармоғидан узоқ юриш ҳар хил офатлар ва кулфатлардан сақлайди. Айниқса, ўсиб келаётган келажак авлод эгаларини бундай иллатлардан ҳимоялаш бугунги куннинг долзаб вазифаларидан биридир. Негаки, ғараз мақсадли кимсалар энг аввало ёшларни аёллар ва қизларни ёт ғоялар билан ўз тузоғига илинтиришга ҳаракат қилишмоқда. Бундай жирканч иллатларга фақатгина онгли муносабатимиз, теран фикримиз орқалигина қарши чиқа оламиз. Демак, теварак атрофимизда рўй бераётган ҳар қандай воқеликка бефарқ ва лоқайд бўлмаслигимиз керак. Шундагина иллат домига илашиб қолмаймиз.

С. Шобердиев

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...