пятница, 21 декабря 2018 г.

ИЛЛАТГА ЭРГАШГАНЛАР, ЁХУД АЁЛ ЖИНОЯТЧИ
Аёл ҳақида эътирофлар бисёр. Шарафли номи кўкка қадар улуғланган мўътабар зот вакилларининг ҳазрати инсон бешигини тебратувчи қўллари қонга ботса, она замин билан бирга аршу аъло ҳам ларзага келиши табиий.

Бугун турли оммавий ахборот воситаларида аёл аталмиш кимсалар томонидан содир эталаётган бир биридан дахшатли жиноят тафсилотлари ҳақида кўплаб хабарларни эшитиб, ўқиб хайрон қоласан киши. Наҳотки, дея ёқа ушлайсан киши... қанчалик аччиқ бўлмасин бугунги кунда боласини ўлдираётган, эрининг жанига қасд қилаётган, боласини сотаётган, фохишаликка ружу қўйган каби жирканч ҳолатлар айнан аёллар томонидан содир этилаётгани ажабланарли ҳол. Бундай турли кўринишдаги жиноий қилмишлар ҳар қандай эзгу фикрли инсонни ташвишга солиши шубҳасиз. Ўзбек халқи бутун дунёга болажонлиги, меҳр мурувват ва бағрикенглиги каби улуғ фазилатлари билан танилган халқдир. Аждодларимизнинг не-не буюк ишларга қодир эканлиги асрлар оша бизга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Умрини фарзанд тарбиясига унинг камолатига бағишланган оналаримиз, момоларимиз қони бизнинг ҳам томирларимизда оқмоқда. Улар шаънига доғ тушириш миллат шаънига доғ тушуриш-ку? Дунёнинг кўплаб минтақаларида турли табиий офатлар, хунрезлик ва қўпорувчилик содир бўлаётган таҳликали замонда мамлакатимиз тинч осойишта. Дастурхонимиз ва бағримиз бутун. Барча орзу-умидларимиз рўёбга чиқиши учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Бунинг учун ҳаракат, интилиш ва ҳалол меҳнат қилиш керак холос. Бироқ ҳаёт тарзимиз равнаққ топгани сайин, айрим юртдошларимиз маънавий қашшоқлашиб, енгил-елпи ҳаётга, моддий бойликка тобора ружу қўйишаётгани ғеч кимга сир эмас. Акс ҳолда бугун оналар қалтис иллатларга қадам ташламас эди.   
С. Шобердиев


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...