воскресенье, 16 декабря 2018 г.

Диний экстремизм ва фундаментализм

Маълумки, мустақил Ўзбекистонимиз истиқлол туфайли тараққиётга юз тутиб янгидан – янги ютуқларга эришмоқда. Шундай ўзгаришлардан бири динга, диний муассасаларга, диндорларга, диний уруф-одатларга бўлган муносабалардаги ўзгаришларидир.


Мамлакатимиза виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги масаланинг ҳуқуқий, қонуний асослари1991 йил Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши томонидан қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонунидир. 1998 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ушбу қонунининг янги таҳрири ҳам қабул қилинган эди. Бугунги кунда Республикамиз ҳудудида 1700 дан кўпроқ масжид, 10 та мадраса, Ислом институти ва Университети фаолият юритмоқда. Шунингдек 15 турдаги 170 дан ортиқ ноисломий диний тешкилотлар ҳам бор.

Энди диний экстремизм ва фундаментализм нима деган саволга жавоб ахтарсак: Унинг моҳияти мақсади нима? Диний экстремизм – муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутассиб, фанатик унсурларнинг фаолияти мафкурасидир. Фанатизм ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни диний асосларни бузишда айблаб, уларга қарши кураш очишга чақиради. Терроризм эса халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитети ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига таҳдид солиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий – сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органларини, халқаро ташкилотларни уларнинг мансабдор шахсларини бирон-бир фаолиятни амалга оширишга мажбур қилиш фаолиятидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...