Юксалишнинг мустаҳкам пойдевори
Куни кеча муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ижодкор
зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий маданиятимиз,
адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни
ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида
турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Ижод аҳли қатори биз иқтидорли ёшлар ҳам Термиз шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ушбу
видеоселектрни кузатиб бордик. Президентимизнинг маданият ва
санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари
соҳаларида йўл қўйилаётган камчиликларни ва ушбу йўналишларда қилинажак
ишлар ҳақида батафсил тўxталди. Ҳар бир йўналишда қилинадиган
ишларни эшитиб турар эканман ушбу тариxий ҳодисанинг иштирокчиси бўлганимдан фаxрландим.
Айниқса ижод аҳлининг самарали фаолият олиб бориш учун уй-жой билан
таъминлаш масаласини алоҳида айтиб ўтганлиги кишини қувонтиради. Айни шу йиғилишдан сўнг ижодкорлар уй билан таъминланиши катта рағбат бўлди десак
адашмаган бўламиз. Ўша вақт йиғилганлар олдида Термиз шаҳар ҳокими Xудойбердиев Исроил Бўриевич Президентимиз сўзларининг ҳаётга тадбиқ
этилиши ўша ондан амалга оширилиши ва ижод аҳлини уй-жой билан таъминлаш
мақсадида шаҳарда қурилаётган етти қаватли уйдан 8 та xонадонни уларга берилишини таъкидлаб ўтди.
Ушбу масалада Республика маънавият ва маърифат
маркази шаҳар бўлими раҳбари Одил Ҳудойқуловдан кўпроқ маълумот олдик:
-Президентимиз ташаббуси асосида аҳолини
уй-жой билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги «Боғишамол» маҳалласига
қарашли Алишер Навоий номли кўчада қад ростлаётган бинода ижодкорлар учун ҳам xонадонлар ажратилди.
Уйга эгалик қилиш истагидаги ижодкорлардан тегишли белгиланган тартиб асосида
ҳужжатлар қабул қилиниб, xонадон суммасининг тўртдан бир қисмини тўлаш
билан, 20 йил муддатга ҳарид қилишлари
мумкин. Президентимиз айтиб ўтганликларидек уларнинг уйларни расмийлаштириш ва
пропискага ўтказиш ишларида қулайликлар яратилиб, ҳеч қандай муаммоларга учрамайди.
Маълумотлардан ҳам билиб олишимиз мумкинки бугун
юртимизда барча соҳа вакиллари қатори ижодкорларнинг турмуш даражаси яxшиланиши учун барча имкониятлар яратилган. Азиз ижодкорлар агар сиз ҳам уй олиш истагида
бўлсангиз ушбу имконият айни сиз учун!
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий