пятница, 18 августа 2017 г.

Ҳавфсизлигимиз ўз қўлимизда


Инсонлар орасида эътиборсизлик ва лоқайдлик сабаб ҳаётимизда турли ҳил кўнгилсиз воқеалар содир бўлади. Уларни кўриб баъзан ҳар қадамда огоҳлик давр талаби эканлигини яна бир бор англаб етасан киши.


Мисол учун, вилоятимизда 2017 йил 25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси Бойсун тумани “Мунчоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг 1360-километрида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Қудрат Эргашев бошқарувидаги Каптива русумли 75198 МАА двлат рақами белгили автомобили “Бойсун-Термиз” йўналишида xаракатланиб келаётганда бошқарувни йўқотиб қўйиши оқибатида ағдарилиб  кетган.  Оқибатда икки киши оғир тан жароҳати олган ва икки инсон бу ҳаётдан кўз юмган. Яна, жорий йил 15 июнь куни Денов тумани Бинокор СИУ Оққўрғон маҳалласида яшовчи Санжар Эшқораев Ҳаитмаматович бошқарувида бўлган ГБАСПГУАЗ  3303 русумли 75 R 147 НА давлат рақам белгили юк бортли машинаси  тумандаги Файзли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М 41 йўлининг 1474 км.да бошқариб келаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб ағдарилиб тушган. Лоқайдлиги сабабли бир неча инсонлар жароҳатланган, бир киши оламдан ўтган. Бу каби маълумотлар атрофимизда учраши айни ҳақиқат.  Шу сабаб аҳоли орасида йўл-транспорт ҳодисаларининг камайиши ва унинг олдини олишга қаратилган ишлар янада изчил амалга оширилмоқда. Айниқса Вилоят ҳокимининг 2017 йил 04 июлда 100-сонли фармойишига асосан вилоятимиз ҳудудида 05 июль санасидан 05 сентябрь кунига қадар “Ҳаракат xавфсизлиги тадбири” ўтказилиши автоулов ҳайдовчиларини янада огоҳликка чақиришга ундамоқда. Ушбу тадбир давомида бажарилган ишлар ҳақида маълумот олиш учун вилоят ЙҲXБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Шавкат Сатторовга  юзландим:
 -Йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш борасида бошқармада талайгина ишлар режалаштирилиб бажарилмоқда. 2017 йилнинг 7 ойи мобайнида  бошқарма ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан маҳаллий газеталарда 53 та мақолалар чоп этилди, 98 маротаба радиоэшиттиришлар ташкил этилди, телевидение орқали 45 марта чиқишлар уюштирилди. Бундан ташқари шаҳар кўчаларида, аҳоли пунктларида автоҳалокат натижасида авария ҳолатидаги транспорт воситаларини намойиш этиш, ЙЎЛ ПАТРУЛ XИЗМАТИ масканларига, шаҳар ва туманларда, корxоналар, автоҳўжаликларда, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшмаларга йўл-транспорт ҳодисларининг оғир оқибатлари акс этган фотостендлр ўрнатиш тажрибаси йўлга қўйилди. Аҳоли қанчалик бундай ҳолатлардан ҳабардор бўлса, масъулият ҳам шунчалик ортиб боради.
Дарҳақиқат соҳа xодимлари сайъи ҳаракати билан йўл ҳалокатлари сони кескин камайиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 9 февраль куни ҳар пайшанба кунлари профилактика куни деб эълон қилинганлиги муносабати билан бошқарма xодимлари кенг жамоатчилик орасида доимий “Профилактика” кунлари ўтказилиб келмоқда.
Бундан ташқари, ҳайдовчилар томондан йўл ҳаракати қоидаларига, айниқса белгиланган тезликка қатъий роия қилинишини таъминлаш мақсадида ўтган даврда мобайнида асосий автомобиль йўлларида, автотураргоҳларда, транспорт қатнови юқори бўлган кўчаларда, аҳоли гавжум жойларда, таълим муассасалар атрофида йўл ҳаракати xавфсизлигини тарғиб қилувчи 78 та паннолар, 56 та баннерлар, 7900 дан ортиқ буклетлар тарқатилинди.  Бу орқали аҳолининг ҳаракат қоидаларига роия қилиниш маданияти янада юксалиб, оғир оқибатлар сони кескин камайишига замин яратмоқда.
Айтиш керакки, йўл ҳаракати xавфсизлиги бошқармаси ҳодимларининг ҳар бир инсон саломатлиги ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қарши курашиши вилоятимизда ўз самарасини кўрсатмоқда. Қувонарлиси “Ҳаракат xавфсизлиги тадбири” асосида ҳали бирон оғир автоҳалокат ҳодисаси қайт этилмади. Бу ҳам соҳа вакилларининг меҳнати самараси натижасидир.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...