вторник, 26 марта 2019 г.



 Номус билан ор бўлмайди, боласини сотганларнинг

Аёл... унинг бир қўли бешикни тебратса, бир қўли дунёни тебратади. Ана шундай нозик хилқат эгаларининг маънавий гўзаллиги унинг муомаласи, кийиниши, ўзини тутиши, юриш туришида яна бир бор намоён бўлади десак, хато бўлмайди.


Ҳар ишда чаққон, фаросатли, иффатли ор-номуси баланд аёлларимиз барча замонларда ҳам юксак эътирофга сазовор бўлишган. Афсуски, “шоли кўрмаксиз бўлмайди” деганларидек, ана шу шарафга доғ тушираётган айрим хотин – қизларимиз учраб тургани ачинарли ҳол албатта. Буни ён атрофимизда содир бўлаётган жирканчли холатлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Бугун оммавий ахборот воситалари орқали кунда ва кунора кўрсатилаётган айрим аёлларнинг нопок қилмишларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Қорнида 9 ой кўтариб юрган жигаргўшасини пуллаётган ўзбек аёлини ким деб аташни, нима деб таърифлашни билмайсан киши... Наҳотки, дея ёқа ушлайсан халос. Ахир инсон боласини бу қадар тубанликга бориб етганлигига ақл бовар қилмайди. Аёл ўз боласини сотса? Кўпчилик ҳолатларда ҳали турмушга чиқмаган қизлар орасида бу мудхиш воқеалар содир этилаётгани кишини таажжубга солади. Оиладаги муҳит фарзанд тарбиясига ота-онанинг бефарқлиги боис шундай аянчли вазиятлар юзага келаётгани бор гап. Қолаверса, оқ-қорани таниган айрим аёллар томонидан ўз фарзандини сотишга уриниш ҳолларини кўриб, ақлинг шошади. Наҳотки, ўзбек аёли шу қадар пасткашликка, разилликка қўл ураяпти. Бундай кирдикорлар жирканч ишлар диний илмда ҳам дунёвий илмда ҳам қаттиқ қораланади. Ўзбек миллатининг асрлар оша қадрланиб келаётган урф-одатларга, анъналарини оёқ ости қилаётган бундай аёлларга жазо муқаррар.
Зеро, ўзбек аёлининг ор-номуси баланд. Ана шу номусни оёқ ости қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...