среда, 27 марта 2019 г.

Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда илк маротаба жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига вилоятда пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, фестивалга ташриф буюрувчиларга намунали транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида зарур автотранспорт воситалари шай ҳолатга келтирилди.


Термиз халқаро аэропорти ва Темир йўл вокзалида олиб борилаётган алоҳида тайёргарлик, қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Бундан ташқари, Термиз шаҳри ва туманлар марказларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фестивалга ташриф буюрувчиларга намунали хизмат кўрсатиш, Санъат саройи майдонининг ён атрофида воҳамизнинг турмуш тарзи, анъана ва урф-одатларини ифода этувчи этнографик шаҳарча барпо этиш, фестивалга оид тасвирий-тарғибот воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари ҳозирда қизғин паллага кирган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...