среда, 27 марта 2019 г.


Термиз барчани чорлайди
Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда илк маротаба жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати да қатор тадбирлар ташкиллаштириш режалаштирилган. Жумаладан,  Термиз шаҳридаги Санъат саройи, “Болажон” боғи, шунингдек, туманлар марказларида бадиий ва ижодий жамоаларнинг концерт дастурлари, маҳаллий ва хорижий санъаткорларнинг чиқишлари, байрам сайллари ташкил этилади.

 Санъат саройи ҳудуди ҳамда “Болажон” боғида бахшичилик санъатига бағишланган кўплаб кўргазмалар, миллий мусиқий чолғу асбоблар ва либослар, ҳунармандлар меҳнат маҳсули, тасвирий ва амалий санъат асарлари ярмаркаси,  Санъат саройи майдонида халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими ва фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонлари учун махсус концерт дастури,  “Бахши” мактабида “Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цивилизациясидаги роли” мавзусидаги илмий-назарий анжуман бўлиб ўтади.
Шунингдек, фестивал доирасида Санъат саройи майдонида Фестивалнинг расмий ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ташкиллаштирилади.
Айтиш керакки, Фестивалда иштирок этиш учун бугунги кунга қадар ЮНЕСКО ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) каби халқаро ташкилотлар, 76 та мамлакатдан умумий ҳисобда 171 нафар иштирокчилар рўйхатдан ўтказилган. 20 та давлатдан ташриф буюрадиган 29 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари фестивални кенг ёритиш ва дунёга оммалаштиришда кўмаклашади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...