вторник, 26 марта 2019 г.


Армия давлат таянчи
Бугун ўсиб улғайиб вояга етаётган ҳар бир йигит аскарлик либосини кийиб, Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафни чин дилдан истайди.


Бу истак уни юрти, ота-онаси, тенгдош ўртоқлари олдида масъулиятли, юксак маънавиятли шахс бўлиб камол топишга ундайди. Ниятлар замирида эса, ўқиб изланиш жисмонан соғлом ва бақувват бўлишдек талаблар мужассам. Бугунги тезкор давр ҳам буни тақозо этади. Сўнгги йилларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир йигит қалбида Ватанга, халқига оиласига бўлган меҳр-мухаббатни янада кучайтириш баробарида улар олдига бурч ва масъулиятни янада теранроқ англашга ўргатмоқда. Бир сўз билан айтганда, иродасини мустаҳкамлаб, жисмонан ва руҳан бақувват қилмоқда. Бу эса мамлакатимиз мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлиги, давлатимиз тинчлиги ва барқарорлигини янада ишончли таъминлаш кафолатидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Қуроли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ҳарбий салоҳиятини янада ошириш, миллий армиямизни моддий жиҳатдан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий юксалишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бунга мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий – маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини айтиш мумкин.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...