вторник, 26 марта 2019 г.


Манфур кимсаларнинг – манқурт режаси

Маълумки, террорчилик ҳаракати тарихининг илдизлари милоддан аввалги биринчи минг йиллик даврига бориб тақалади.


Қадимги Рим ва Юнонистон давлатларида ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида турли шаклларда террорчилик хуружлари бўлиб турган. Даврлар ўтиши билан экстремистлар ва террорчиларнинг давлат тўнтаришини амалга ошириш, жамиятда беқарорликни келтириб чиқариш йўлида қўлланган услублари ўзгариб турган. Бугунги кунга келиб террорчиларнинг услублари анча кенгайиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мисол учун айтадиган бўлсак, ўтган асрнинг 70-йилларида бирор шахс ёки сиёсий арбобга қарши уюштирилган террор амалиёти кўпроқ такрорланган бўлса, ҳозирги кунда жамоат жойларда, самолёт, автобус поездларида портлашларни содир этиб, кўплаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган қўпорувчиликларни амалга оширишмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, бундай ғайри инсоний ҳаракатлар аввало қурбон бўлганлардан кўра, унинг гувоҳларига қаратилганлиги маълум бўлмоқда. Бу жирканч иллат аъзолари жамиятда овоза бўлишга интилиш, одамларда қўрқув ҳиссини уйғотиш билан террористлар ўз мақсадига эришмоқчи бўлишади.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...