вторник, 26 марта 2019 г.


Мудхиш иллат – миллат танламайди
Бугунги илм – фан, техника ва янги ахборот технологиялари ривожининг жадаллашуви ахборот алмашинуви тизимининг тубдан такомиллашганлиги билан инсоният тарихида ўзига хос янги давр бошланди.


Бу жараёнда дунё мамлакатлари халқаро муносабатларда ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий, маданий ахборот, сиёсий ҳуқуқий соҳаларда ҳамкорлик қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бунинг натижасида фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва бошқа турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, эркин фаолият олиб боришлари учун имкониятлар янада кенгайди. Умумжаҳон миқёсидаги бу каби ўзгаришлар билан бир қаторда, афсуски, айрим трансмиллий жиноятларнинг кўриниши ҳам ортиб бормоқда. Ана шундай жиноятчиликлардан бири шубҳасиз бу “одам савдоси” жиноятидир. Бу иллат инсоннинг шаъни, қадр – қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига катта таҳдид солмоқда. У ўз гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барча халқларни ташвишга солмоқда. Бу мудҳиш иллат ноқонуний қурол савдоси, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний муомаласи каби оғир оқибатларни келтириб чиқараётганлиги барчамизга аён. Инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига бевосита таъсир кўрсатадиган бу иллат, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор қилиши шубҳасиз. Одам савдоси деб аталмиш бу мудхиш жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат, замонавий қуллик, мажбурий донорлик, фохишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ ишлар ва қонунга зид қилмишлар яширинган. Шундай экан, бу иллатга қарши курашиш унинг домига тушмаслик учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб хамфикрликда ҳамжиҳатликда иш олиб бормоғимиз лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...