вторник, 26 марта 2019 г.

Аскарлари билимли юрт қудратли бўлур!
Миллатимизнинг Мудофаа қудрати жанговар салоҳияти унинг сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматиларнинг пухта тайёргарлигига боғлиқ.


Ҳамиша хушёр ва огоҳ жанговар шайлик замирида эса Она Ватанимизнинг сарҳадлари дахлсизлигини, халқимизнинг осойишталигини таъминлашдек устувор мақсад ётади. Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган давр эса ҳар бир ҳарбий хизматчидан узлуксиз равишда билимларини бойитиб, малакаларини ошириб боришни талаб этади. Бу эса шарафли ва масъулиятли касбга меҳр қўйган Ватан ҳимоячилари зиммасига улкан вазифа юклайди. Бу йўлда ҳарбий хизматчилардан матонат ва фидойилик мардлик ва садоқат, кучли ирода каби фазилатларни талаб этади.
Бугун дунё минтақаларида кузатилаётган ҳарбий сиёсий вазиятлар юрт ҳимоячиларидан касбий маҳоратларини янада оширишни замонавий усул ва услубларда фаолият олиб боришни тақозо қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йиларда Қуролли Кучлар тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, қўшинларни энг замонавий қурол-аслаҳа ҳарбий техникалар билан таъминлаш, ҳарбий шаҳарчаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш масалалари шулар жумласидандир. Тизимда ўтказилаётган бу каби ислоҳотлар замирида эса Милий армиямиз куч ва қудратини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...