вторник, 26 марта 2019 г.


Аср муаммоси
Статистик маълумотларга қараганда, сайёрамизда қарийб 8 миллиард аҳоли истиқомат қилмоқда.


Мавжуд давлатларнинг аксариятларида эса ақлбовар қилмайдиган жараёнларни кузатиш мумкин. Бугун ойнаи жаҳон мурувватини боссангиз бас. Олис ва яқин давлатларда рўй бераётган ўзаро низолар, қонли тўқнашувлар, можароларга гувоҳ бўласиз, тўс тўполон ичида дод фарёд кўтараётган аёллар, кексалар ва гўдакларни кўриб, вужудингизни титроқ босади. Бегуноҳ одамларнинг айби нимада деган ҳаёлга борасиз. Тинч хотиржам яшаётган аҳоли бир зумда вайроналар ичида қолиб бошпанасиз қолиб ҳузур-халоватини йўқотади. Аросатда қолган халқ ўтли олов ичида қолади. Бундай хунрезликлар содир этаётганлар кимлар? - деган хақли савол туғилиши шубҳасиз. Бугун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган ва энг аввало глобал масалага айланган иллат экстремизм ва терроризм балосидир. Давлатларнинг барқарор ривожига, тинчлигига кўз олайтириб, раҳна солаётган манфур кимсалар жирканч мақсадларини амалга ошириш ниятида қопорувчилик, турли найрангларини ишга солиб, фуқароларга ғулғула солмоқда ва ана шундай қонли тўқнашувлар уюштирмоқда. Ёвуз кимсалар ўзларининг ёт ғояларини илгари суриб айниқса аёллар ва болалардан қурол сифатида фойдаланишмоқда. Уларнинг онгини бўлмағул ғоялар билан заҳарлаб, ўз юртига қурол ўқташга ҳаракат қилишмоқда. Мияси заҳарланган ёшлар уларнинг ёлғон ваъдасига учиб, турли қабиҳ ишларга қўл уришмоқда. Шундай экан ёшларни ёт ғоялардан ўз вақтида ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз бўлмоғи лозим.    


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...