Бош қомусимиз асосчиси
Бош қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси. Унинг қабул қилиниши муҳим сиёсий, ҳуқуқий хужжат сифатида
жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келганининг ўзига хос
шаҳодатномаси бўлди. ушбу ҳужжатни яратилишида эса Биринчи Президентимиз Ислом
Каримовнинг ҳиссаси катта.
Ислом Каримов
xалқни ўйлаб тузиб чиққан қомусимиз қабул қилинган кундан бошлаб шу юртда
яшаётган инсонларни ҳимоя қилиб келмоқда. Чуқур, келажакни ўйлаб тузилган
ҳужжатнинг ҳар бир сатрларини айнан Биринчи Президентимиз ёзган. Шу сабабдан
ҳам Бош қомусимизда ўзбек миллатининг тарихий анъаналари,
тафаккури, инсоннинг яшаш, эркинлик ва
шаҳсий дахлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқлари ўз
аксини топган.
Биринчи
Президентимиз сабаб яратилган қонунда киритилган барча меъёрлар ҳаётимизда ўз
аксини топиб улгурган. Айтиш керакки мустақиллик йилларида биз ҳалқимиз ва
давлатимизнинг Конституцияси аҳамиятини аниқ тасаввур қилдик ва аввало нимадан
воз кечиб, нималарни қўлга киритишимизни англаб етдик. Шуни алоҳида таъкидлаш
жоизки шу билан бирга бу қонун ҳимоя қилувчи жамиятимизнинг асосий ҳуқуқий
пойдевори ҳисобланади. Энг муҳими Конституция
туфайли Ўзбекистон Республикаси янги демократик давлат сифатида дунё сиёсий
харитасидан муносиб ўрин эгаллади.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий