вторник, 28 ноября 2017 г.

СИЛ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Сил (туберкулёз) – сил микобактерялари қўзғатадиган хавфли ва юқумли касаллик бўлиб, нотўғри даволанганда узоқ вақт ишга лаёқатсизлик, ногиронлик ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.


Сил микобактериал таёқчалари организмга асосан нафас йўллари орқали киргани учун касаллик одатда ўпкага салбий таъсир қилади. Бемор йўталганда, аксирганда, гапирганда ёки тупурганда касаллик ҳаво орқали (юқади) тарқалади.
Агар ўпка силига чалинган бемор ўз вақтида даволанмаса, аксарият ўпканинг юқори бўлакларида майда ўчоқчалар пайдо бўлиб, баъзан бутун ўпкага тарқалари ва ўпканинг бир қисми ирийди.
Ўпка силидан ташқари суяк, бўғим, лимфа тугунлари, ҳиқилдоқ, буйрак, ичак, тери сили ҳам учрайди.
Сил касаллиги ўз вақтида ва тўғри даволанса, бемор буткул тузалиб кетади.
СИЛНИНГ БЕЛГИЛАРИ
– Уч ҳафтадан ортиқ йўталиш;
– йирингли йўтал, баъзида қон аралаш йиринг;
– иштаҳанинг йўқолиши, вазннинг камайиши;
– умумий ҳолсизлик;
– чарчоқ;
– кўп терлаш, айниқса кечалари;
– вақти-вақти билан пайдо бўлувчи иситма.
СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ МУМКИН
– Деярли барча янги аниқланган сил касаллиги чалинган беморларни силга қарши дорилар билан даволаш мумкин.
– Даволаш курси 6-9 ойгача бўлиб, бу курсни амбулатория шароитида ҳам якунига етказса бўлади.
– Даволаш курси бошлагандан 2-3 ҳафтадан сўнг бемор ўзини яхши ҳис қила бошлайди, лекин тўла соғайиб кетиш учун у даволаш курсини якунига етказиши лозим.
– Агар бемор дориларни ичмай қўйса, ёки орада курсни тўхтатса, сил касаллиги яна қайталаниши ва бу сафар даволаш жараёни қийинроқ бўлиши мумкин.
ДОТС НИМА?
Қисқа курсли бевосита кузатиладиган терапия (ДОТС) силга қарши курашнинг энг самарали усули ҳисобланади.
ДОТСнинг бешта асосий тамойили бор:
– сил касаллигини узлуксиз назорат қилиш фаолиятлари давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;
– тиббий муассасага ушбу касаллик билан ўзи мурожаат қилган симптоматик беморлар орасида балғамни микроскопия қилиш ёрдамида касалликни аниқлаш;
– балғамда сил мавжудлиги тасдиқланган деярли барча беморларга олти ойдан саккиз ойгача бўлган стандартлашган даволаш режимини киритиш, шу билан бирга, даволаш курсини ҳеч бўлмаса биринчи икки ой жараёнида (ДОТС) бевосита кузатув остида олиб бориш;
– барча асосий антисил дори воситаларнинг узлуксиз ва мунтазам таъминоти;
– ҳар бир беморнинг даволаш натижаларини ва умумий сил касаллигини назорат қилиш дастурини баҳолаш имкониятини берадиган стандартлашган ҳисобот ва ҳужжатлаштириш тизими.
СИЛНИ ДОТС БЎЙИЧА ДАВОЛАШ
– Хавф остидаги аҳолини Манту синамаси ёрдамида силга текшириш, агар натижалар орқали касалликнинг мавжудлиги аниқланса, бинокуляр микроскоп билан балғамни текшириш ёрдамида сил таёқчаси мавжудлигини тасдиқлаш;
– сил касаллиги тасдиқлангач, 6 ойлик стандарт даволаш режимини бошлаш.
ДАВОЛАНИШ ЖАРАЁНИНИНГ КУЗАТУВЧИСИ КИМ БЎЛАДИ?
ДОТС дастурдаги “бевосита кузатув” элементининг энг асосий қисми “даволаш жараёнининг кузатувчи”сини тайинлашдан иборат.
Кузатувчининг вазифаси беморни кузатиш ва бемор дорисини қабул қилса, буни дарҳол тиббий ҳужжатига қайд қилишдан иборат. Шуниндек, кузатувчи беморнинг даволанишни давом эттиришини рағбатлантириб туриш кўникмаларига эга бўлади. Даволаниш жараёнининг кузатувчиси ҳар ойда бемор учун дори-дармон олади ва ҳар қандай дори қабул қилиш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича маҳаллий тиббий муассасага ҳисобот беради. Кузатувчининг асосий мажбуриятларидан кўриниб турибдики, бу лавозимга тиббиёт ходими тайинланиши шарт эмас, лекин кўпгина ҚВПларда айнан тиббиёт ходимлари даволаниш жараёнининг кузатувчиси вазифасини ўташади.
БЕМОР СОҒАЙИБ КЕТГАНИНИ ҚАНДАЙ БИЛИШИ МУМКИН?
Беморнинг саломатлиги ҳолатини текшириш учун даволаниш курси бошлангандан 2 ойдан сўнг унинг балғами текширилади, ундан сўнг олти ойлик даволаниш курси якунида яна бир бор шу усулдан фойдаланган ҳолда унинг соғайиш даражаси баҳоланади.
Беморнинг охирги топширган балғамда фаол сил таёқчасининг ҳеч қандай белгиси топилмаса, у бутунлай соғайиб кетган бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...