Силни даволаш
Сил – нима?
Сил касаллиги — бу хаво-томчи инфекцияси. У кўпинча
ўпкага зиён етказади, лекин бошқа органлар: суяклар, тери, ичакка хам “хужум” қилиши
мумкин. Касалликнинг юзага келишига Mycobacterium tuberculosis бактериялари
сабабчидир. Улар муайян сохаларда яллигланишни келтириб чиқаради, натижада
тўқималарда тугунлар ва некроз ўчоқлари (яъни ўлик тўқималар) ҳосил бўлади.
Улар туфайли органлар нормал ишлай олмайди, организм эса умумий интоксикация
билан жавоб қайтаради.
Агар иммунитет ёки дори-дармонлар касалликни вақтида
тўхтатмаса, инсон ҳаётдан кўз юмиши ҳам мумкин. Жахон согликни сақлаш
ташкилотига (ЖССТ) кўра, сил касаллиги бутун дунёда кенг тарқалган ўлим
сабаблари ўнлигига киради.
Сил касаллиги кандай юқиши мумкин?
Инфекциянинг асосий ўчоги — бемор кишилар. Шундай бўлса-да,
касалликнинг жониворлардан юқиш эхтимоли ҳам мавжуд. Атрофда касаллар қанча кўп
бўлса, инфекцияни юқтириш хавфи шунча юқори бўлади. Йирик шаҳарларда, жамоат
жойларида бундай беморларга тўқнаш келиш хеч гап эмас. Беморларнинг аксариятида
касалликнинг ёпиқ шакли учрайди, яъни бактериялар организмни кемириб боради,
лекин атроф-муҳитга ажралмайди. Силнинг очиқ шакли эса атрофдагилар учун
(беморларнинг ўзи учун хам) жуда хавфли ҳисобланади, шунинг учун уни шифохонада
даволаш зарур. Силнинг очиқ шаклидан азият чекувчи кишилар билан узоқ вақт мулоқотда
бўлиш – катта хавф.
Сил касаллигига дучор бўлиш хавфи юқори бўлган жойлар
– одамлар яхши овқатланмай, гигиенага риоя қилмайдиган тор, совуқ, зах
иншоотлар. Бу – нафақат қамоқхоналар, балки шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда ҳам
шундай шароитда яшайдиганлар талайгина.
Атрофда беморлар бўлса, касаллик юқиши муқаррарми?
Йўқ. Шундай бўлса-да, инфекция юқиши – бу хали касаллик
эмас. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи кишида Mycobacterium
tuberculosis бўлар экан, лекин микроблар хар доим ҳам ўзини намоён қилмайди.
Силнинг организмда бактерия яшовчи фаол шакли билан касалланиш имкони – 10
фоиз.
Кимлар хавф гурухида?
Ноқулай шароитларда яшовчи ҳамда иммунитети паст
кишилар. Бундай шарт-шароитларда сил яширин шаклдан фаол шаклга ўтади. Хавф
гурухида қуйидагилар киради. Жумладан, силнинг очиқ шакли билан касалланган
беморларнинг қариндошлари. Сабаб — бактериялар билан кўп алоқада бўлиш.
Болалар, кексалар, сурункали касалликка йўликкан кишилар. Уларнинг иммунитети
касалликнинг ривожланишига қаршилик қиладиган даражада кучли бўлмаслиги мумкин.
ОИВ-инфекцияли кишилар. Уларда касалликнинг фаол шакли мустахкам иммунитетли
кишиларга нисбатан 20-30 баробар тез ривожланади. Сил касаллиги ривожланаётган
мамлакатларда, тўлақонли овқатланиш ва соглом турмуш тарзи бўлмаган жойларда
кенг тарқалган.
Силни кандай билиш мумкин?
Сил касаллигини ташхислаш қийин, чунки уни эрта босқичларда
нафас йўли касалликларининг бирортаси билан адаштириш хеч гап эмас.
Эрта боскичдаги сил касаллигининг
белгилари:
1. Харорат 37–37,5 °C’ гача кўтарилади, енгил
истималаш.
2. Холсизлик, тез чарчаш: хеч нимага куч қолмайди.
3. Вазн йўқотиш. Бемор иштахасиз бўлади, сабабсиз оза
бошлайди. Болалардаги ўсишнинг секинлашиши хам сил белгиси бўлиши мумкин.
4. Кучли терлаш, айниқса тунда.
5. Кўкрак қафасида огриқ туриши.
6. Хафталаб кетмайдиган йўтал. Касаллик авж олганда
балгамда қон кўринади.
Сил касаллиги белгилари аста-секинлик билан
ривожланади, уларнинг барчаси бўлиши шарт эмас. Шунинг учун хам болаларга манту
қилинади, катталар эса флюорографиядан ўтиши керак бўлади. Бу хатто касаллик ўзини
намоён қилмаганда ҳам, уни аниқлаш имконини беради.
Силдан қандай химояланиш мумкин?
Инфекциялардан химояланишнинг икки усули мавжуд булар:
1. Номахсус – бу ҳар қандай инфекция профилактикасида
ёрдам берадиган усул. Соглом ҳаёт тарзи, одатий гигиена қоидалари, қулай яшаш
шароити. Хаммага одат бўлиб улгурган уйга киришингиз билан қулларни ювиш,
хоналарни шамоллатиш, бадантарбия қилиш ва қоматни сақлаш.
2. Махсус – бу муайян касаллик профилактикасига қаратилган
усул. Масалан, бирор касалликка қарши эмлаш.
Эмлаш ёрдам берадими?
100 фоиз эмас! Силга карши БЦЖ вакцинаси мавжуд. У
инфекция юқишидан ҳимоя қилмайди, лекин мураккаб холатларга қаршилик қилишда
ёрдам беради. Хусусан, у сил менингитининг ривожланишига йўл қўймайди. Бироқ
сил касаллиги билан курашда хужайра иммунитети мухим ахамиятга эга, унга эса
эмланишнинг алоқаси йук.
Комментариев нет:
Отправить комментарий