Термиз давлат университети, иқтисодиёт
факулътети фаоллар залида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг
Сурхондарё вилояти бўлими томонидан “Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот
воситалари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб
ўтди. Ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим, Олий Мажлис Палаталарининг
қўшма йиғилишида қилган маърузалари, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат
дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда оммавий ахборот
воситалари олдида турган галдаги вазифалар, вилоят ижодкорлари фаолияти, ютуқ
ва муаммолар, истиқбол режалар ҳақида сўз борди.
Тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган
оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ва етакчи журналистлари, тузилмалар
ахборот хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар.
Журналистлар уюшмаси раиси, “Маънавият
гулшани” газетаси бош мухаррири Н.Тўраев кириш сўзлари билан давра суҳбатини очиб берди. Мамлакатимизда
оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, миллий матбуотимизнинг
таъсирчанлигини оширишга катта эътибор берилаётганлиги ҳақида Ўзбекистон
Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков ўз маърузасида таъкидлаб ўтди.
Давлатимиз
раҳбари томонидан тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ахборот
соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўлида амалга
оширилаётган саъй-ҳаракатларда янги муҳим босқич бўлди. Хусусан, концепция
асосида ўтган йили қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги Қонун биринчи навбатда
оммавий ахборот воситалари ходимлари учун жуда катта аҳамиятга эга. Шундан
келиб чиқиб, ушбу қонуннинг вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари томонидан
ўтган 2014 йилда амалга оширилган ишлар
ҳақида вилоят матбуот хизмати вакили О.Севаров айтиб ўтган бўлса,
қонуннинг моҳияти ҳақида вилоят Адлия
бошқармаси ходими А. Алиев маъруза қилди.
Шу
билан бирга давра суҳбатида “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятини
очиқлиги тўғрисидаги қонунининг вилоятдаги ижросини таъминлашга оммавий ахборот
воситалари билан самарали ҳамкорлик ташкил этиш” мавзуи кенг муҳокама
қилинди.Фикрлар тинглангач, давра
суҳбати сўнгида йиғилган тингловчилар ўз саволлари билан муражаат қилишди.
Саволларга Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков жавоб берди.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий