пятница, 13 марта 2015 г.


Биз спортчилар оиласимиз!

Спорт соғлиқ гарови. Айниқса бу тушунча  жамиятнинг бир бўлаги бўлган Оилаларда кенг тарғиб қилинса, ўсиб келаётган авлод соғлом бўлади, ҳамда ёшларимиз ибрат руҳи билан тарбияланади. Вилоятимизда оилаларда жисмоний тарбия ва спортни янада тарғиб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биргина “Камолот” ЁИҲ томонидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, йил бошиданоқ амалга оширилмоқда. Куни кеча ана шундай лойиҳалардан бири Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкиллаштирилди. “Отам, онам ва мен - спортчилар оиласи” шиори остида  ташкил этилган мусобақани “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ташаббуси билан,  Касаба уюшмалар бирлашмаси, Маданият ва спорт ишлар бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда ҳамда вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ўтказилди. Иштирокчилар оила аъзолари билан қанташишди. 


- Ушбу тадбирда туман ва шаҳардан қатнашган иштирокчилар 5 та яъни “Тўсиқлар ошиш” эстафетаси, “Ким чаққон ва мерган”,  “Моҳир ҳужумчи (Фарворд)”,  “Қопларда сакраш”,. “Арқон тортиш” шартлари бўйича белашдилар. –дейди “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши матбуот хизмати мутаҳассиси Шавкат Абдилазизов. Мусобақа вилоятимизда маданий ва маърифий спорт тадбирлари самарадорлигини ошириш ҳамда оилалар бирдамлигини таъминлаш, уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, оилаларда жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилавий муносабатлар ва анъаналар маданиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилинди. Қизиқарли ўтган мусобақада спортчиларнинг чақон эпчил эканлиги мусобақанинг ҳар бир шартида ўз аксини топди.
 Ҳар тамонлама пухта тайёргарлик кўрган Жарқўрғон туманидан Бахриддин Алланазаров оилавий спортчилар жамоаси 1 ўринни эгалади. Кейинги ўринларни Қумқўрғон туманидан Шокир Нормуродов спортчилар жамоаси ҳамда Шўрчи туманидан Отабек Жумаев оилавий спортчилар жамоаси   эгалади.
Ғолиблар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...