пятница, 13 марта 2015 г.


Қадимий бадиий матолар
       

Ўзбек фольклорининг ривожланиши билан, у билан бирга тор ривожланаётган рақс санъатига сезиларли таъсир кўрсатган, шунга кўра  мато ишлаб чиқариш ҳам кенг ривожланди.

  Қадимий бадиий матолар техникаси ва ранг-баранглиги  бўйича такомил бўлган. Бадиий матолар ўзининг ва бегоналарнинг тасвирий ва орнаментал мотивларини осон ўзлаштиради.     Матолар доим алмашув, савдо-сотиқ, олиб кириш ва олиб чиқишнинг энг юритилувчи товари бўлган.
  Ўрта Осиёда бадиий матоларнинг пайдо бўлиши уларни жун ва пахтадан оммавий ишлаб чиқарилиши билан аниқланади.


  Жун ишлаб чиқишнинг ривожланиши кигиз, палас, жундан қилинган гиламлар ва юпқароқ жун матоларининг-сидирға, нақшли, суратли-чиқаришни ошишига олиб келди. Улар тўғрисида дунёдаги энг қадимий милоддан аввалги V-IV асрларда  Ўрта Осиё ва Олди Шарқдан бўлган буюмлар топилган.    Ипак-сирец Ўрта Осиёга Хитойдан келарди ва Парфия орқали юқори бахоланадиган Византияга юбориларди. Ўрта Осиёда ундан бадиий буюмлар тўқиларди. Ташқаридан келтирилган хом ашёдан Ўрта Осиёда яратиладиган, қачонлардир тилла иплар билан қопланган, бронза тақинчоқлари билан безатилган ипак матолар намуналари Эски Ницадаги қазилмалар пайтида топилган.
  Милоддан аввалги II-III  асрларнинг ипакларини озгина қолдиқлари Маврда ҳам топилган. У ерда шаровар, юмшоқ оёқ кийими, кичик плашлар ва бош кийимлари учун қўлланадиган бўялган жун матолар билан бир қаторда нақшли матолар Эрон экспортининг мухим статьяси бўлган Антик ва Сосоний Шопирий II вақтларидагиларга ўхшаш (309-379й.й.) ипак матолар қолдиги ҳам топилган.
  V-VI  асрларда бу хол ўзгарди. Пахта чилик азалдан Ўрта Осиёнинг имтиёзи эди. Антик Парфия ва Суғддан пахтадан қилинган буюмлар Хитойга юбориларди. V-VI  асрларда пахта ишлаб чиқиши Узоқ Шарққа кўчди. Ипак қурти пайдо бўлган жойда бадиий ипак ишлаб чиқиш авж оларди. Улардан кийим, парда ва кенг текис деворларни безатида қўлланадиган декоратив мато қилинарди.
  Ишлаб чиқариш кучларининг кўтарилиши ва Ўрта Осиё халқларининг маданий имтиёзларини ўсиши натижасида бошқа халқларнинг маданиятини ўзлаштириш йўлидаги тўсиқлар йўқолди.
  Илк ўрта аср даврида сасанид услуби устиворлик қилган. У хайвонлар тасвири, реал ва фантастик қахрамонлар, баъзан ўсимлик ва геометрик шакллари билан ажралиб турган.
  Илк ўрта аср қадимдан матони қуйидаги безакларини қабул қилган: аппликация, вишивка, мунчоқ билан безаш, аммо уларнинг асосида ўз нақшини ишлаб чиқди. Эскиларини ўрнига янги сюжетлар келди. Ўз навбатида торевтика ҳам нақшли парча,  лаган, коса, хум безакларидан кўп нарсани ўзига олган.
  Бадиий матолар инсоннинг бойлиги хақида гувохлик берарди. Ипак мато халқаро валюта бўлиб ҳам хизмат қиларди. Суғд матолари кенг тарқалган эди, улар Олди Осиё ва Византияга фақат Эрон орқали эмас, балки шимолий йўл билан Хоразм ва Шимолий Кавказ орқали ҳам олиб бориларди.
  Суғд матоларини ўрганишда Белгияда Юи шаҳарининг соборидаги матонинг тескари томонида Зандана қишлоғини кўрсатувчи Суғд ёзувини топилиши муҳим вақеа бўлди. Бу гобелен туридаги нақшли ипак мато эди. Унда Суғдга хос бўлган шер ва қўйларнинг дарахт геральдик композициялари тасвирланган.Суғд матоларига композиция усуллари ва расм услублари хосдир.
  Ўрта Осиёнинг VI-VIII асрлар бадиий матоларидаги тасвирлар охирги йилларда топилган ўша даврнинг деворий рассомлик ва амалий санъат асарлари туфайли аниқланди.
  Болаликтепадаги нақшларда қимматбахо кийимлардаги  асилзодалар тасвирланган. Шулардан илк ўрта асрларда Ўрта Осиёда тарқалган бадиий матолар тўғрисида билиш мумкин.
         Мастура Ҳамроева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...