пятница, 13 марта 2015 г.

Тадбиркор аёллар сафи кўпаймоқда


  Аёл... Бугун у нафақат оилада мехрибон она ва вафодор умр йўлдош балки, зиёли, шифокор, хунарманд, тадбиркор наинки жамиятимизнинг барча қатламларида ўз касбининг моҳир усталаридир. Уларнинг эришаётган ютуқлари ва қилаётган ишларини кўриб беҳос лол қоласан киши. Иқтисодиётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида мехнат қилаётган аҳолининг эллик фоизга яқинини xотин-қизлар ташкил этаётгани бу фикрнинг яққол исботидир. Биргина вилоятимизда тадбиркорлик соҳасида ҳам  аёллар кенг ўрин эгаллаб бормоқда. Ўтган йилларни айтадиган бўлсак тадбиркор аёллар сони 2005 йилда 314 та бўлган бўлса, бугунгача уларнинг сони 1215 нафардан ошган. Бу аёлларимиз бизнинг атрофимизда. Бир қараганда кўзга ташланмайди. Лекин синчиклаб назар ташланса уларнинг уддабуронлиги, мехнатсеварлиги, жонкуярлиги тақсинга лойиқ. Шундай,  ишбилармон аёлларимиз орасида назокатли Раъно опа Ёдгорова ҳам бор. Раъно опа  тадбиркорлиги, узоқни кўра оладиган зеҳни билан бугун вилоятимизда фаол аёллар орасида ўз бизнесини йўлга қўйиб, ҳам оиласининг яхши яшашига, ҳам ҳалқимизнинг ривожланиб, гуллашига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.



- Мен тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин кўп ўйлаганман. Қандай қилсам оиламга ҳам, юртимга ҳам фойда келтира оларканман деб. Биламизки бизнесини бошламоқчи бўлган инсон борки ўзига тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? дея савол бериши тайин.дейди Раъно опа. Зеро юзага келадиган ва учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркорга  ҳеч ким, ҳеч қачон нима қилишни ўргатмайди ва керакли пайтларда ёрдамга ҳам келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучи, билими ва заковатига ишониши ҳамда суянибгина катта марраларга эришиб, ўз бизнесини йўлга қўя олади ва энг асосийси ватанига ўз хиссасини қўша олади.
 Қатъиятлилик характери Раъно опанинг кўзларида акс этган. Шу сабабми келажакка ишонч ила 2003 йилда якка тадбиркор сифатида  миллий ширинликлар тайёрлаб сотиш билан иш бошлаган Раъно опа, мана орадан 12 йил ўтибдики йилдан-йилга бизнеси янада юксалиб, ривожланмоқда. Бунинг замирида ҳам айтиш керакки мамлакатимизда  аёлларнинг ўз бизнесини йўлга кўйиши учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратиганлигидандир.
–Бугунги кунда прайник, рулет, рагалик  ва бошқа турдаги бир қатор пишириқларни тайёрлаб, вилоятимиз аҳлига тақдим этиб келяпмиз–дейди Раъно опа. Шу юрт хонадонларининг дастурхонини бизнинг махсулотлар тўлдириб турса бу бизнинг ғуруримиз. Ҳам доим тўкин сочинчилик ахлимизни тарк этмаслигини ният қиламан. Шунинг учун ҳам ширинликлар тайёрлашни мақсад қилиб, ишни бошлаганман. Бу йўлда умр йўлдошим суянчиқ бўлган бўлса, фарзандларим икки қўлларим каби менга таянч бўлди. Қувонарлиси эса биргина тадбиркорлигим сабаб,  рисқи қўшилган келажаги порлоқ, қўли ширин қизларимиз бугун иш билан таъминланди.
Президентимиз Ислом Каримов рахнамолигида мамлакатимизда xотин-кизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада мустахкамлаш, айниқса, тадбиркор аёлларни хар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор каратилмокда. Ана шундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда бугун Термиз шаҳрида фаолият юритаётган  Раъно опа томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари сифати билан аллақачон xаридорини топиб улгурган. Ишлаб чиқариш жараёнларида мукаммал технологияларини қўллаш, сифатли махсулот гарови эканлигини билган Раъно опа техник қурулмалардан ҳам кенг фойдаланиб, янгидан янги ширинликлар турини кашф қилмоқда. Шу билан бирга  махалладаги бир қанча қизларни хам иш билан таъминмаб уларга ёрдам кўлини узатди.
Аёл...  Унга қанчалик таъриф, қанчалик мақтамоқчи бўлманг барибир аслини айтишга сўз топа олмайсиз. Лекин унинг асл қийматини кўрмоқчи бўлсангиз, тунлари бедор бўлиб, боласининг бешигини тебратаётган, мехр ила фарзандини  қучаётган, йиллар армуғонлари  юзида йўллар мисол из қолдирган ажинлар акс этган аёлга боқинг. Боқингу  кўринг. Ўзбек аёли шундай. Унга олтин-у зар, мол-у давлат шарт эмас. Унинг учун болаларини тарбиялаб, вояга етказиш, обод уйнинг бекаси бўлиш бутун бир оламга сиғмайдиган бойликдир. Раъно опа хамма учун тадбиркор, мехнатсевар аёл мисол гавдаланар, аммо оиласида  фарзандларини тарбиялашда мехрибон онадир.
Президентимизнинг сўзлари ёдимда. “Аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” дегандилар. Биргина шу сўзлари замирида ҳам аёлларнинг қанчалик эъзозласак кам эканлиги ўз исботини топган.
 “Баъзан аёллар орасида шу даражада мукаммал гўзаликка, ақл-заковатга эга сиймолар учрайдики,  ҳатто  улар  билан суҳбатлашиб, дийдорлашганнинг ўзи одамга олам-олам завқ бағишлайди” деган эди  француз олими Ж.Лабрюйер. Ҳақиқатдан ҳам мен мақолам қаҳрамони билан суҳбат жараёнларида таърифланган сўзларнинг барини меҳнаткаш бир ўзбек аёли  чехрасида бирма-бир намаён бўлиб борганини гувоҳи бўлдим. Зеро рўзғорни гуллаб яшнатадиган бу-аёл, оиласида фарзанд тарбиялайдиган бу-аёл, умр йўлдошига вафодор бўлиб умрини бағишлайдиган ҳам бу-аёл, энг асосийси эса бутун оламнинг онаси ҳам бу аёлдир!
Раъно опа каби бугун вилоятимизда юрт корига камарбаста  бўлиб, аҳолига енгилликлар яратаётган аёл тадбиркорлар сони кўпаймоқда. Улардек инсонлар иқтисодиётимиз равнақига равнақ қўшиб боришни ўзлари учун ғурурдек туядилар.   
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...