пятница, 13 марта 2015 г.


Бой тарихий ўтмиш.

    

Ўзбек халқи бой тарихий ўтмишга эга. Узоқ ривожланиш даврида Ўрта Осиёнинг бошқа халқларига ўхшаш, инсониятга илм ва санъатнинг буюк намоёндаларини берди. Асрлар давомида  ўзига хос маданият яратилди.

  Моддий маданият ёдгорликлари қоядаги нақшлар, монументал ҳайкаллар, ҳайкалчалар , шунингдек милоддан аввалги 2 асрдан бизгача етиб келган ёзма манбалар  ўзбек халқининг мусиқа меросининг ашула, рақс ва кийимлар қадимий манбаларига гувохлик беради. Уларнинг Ўрта Осиё халқлари ҳаётидаги муҳим роли ҳақида милоддан аввалги 5 асрда Геродот ёзган.

  
Мусиқий санъатнинг юқори намуналари оғзаки халқ шерий ижодидир. Ўзбек халқи маданиятининг бўлинмас қисми бўлган санъатнинг юқори намуналари фолкьлор билан уйғунлашган. Фольклорнинг ғоявий бойлиги ва жанрининг турли туманлиги рухий ва бадиий қимматидир. Унда халқ тарихи, ҳаёти акс эттирилиб, энг яхши инсоний сифатлар, дўстликка, севгига содиқлик тасдиқланади. Ишёқмаслик қўрқоқлик, сотқинлик танқид қилинади. Фольклор асарлар катта кучга эга ва адабиёт ва мусиқа ривожланишининг тугалланмас манбаидир. Оғиздан оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб фольклор яна ривожланиб, сайқаллашган. Ўзбек фолбклори мавзу ва жанрларининг кўп қаватлиги ва турли туманлиги билан ажралиб туради. У удумли ва удумли бўлмаган шеъриятга бўлинади.
  Удумли шеърият ва мусиқа-ўзбек фольклорининг халқ мехнати, турли удумлари ва дини билан  боғланган энг қадимий тури. Бунга удумли, мехнат, оила-удум ашулалари ва шеърий ва мусиқий жанрлар киради.
  Қўрғоқчиликда дехқонлар ёмғир ёғишни сўраш учун «Сус хотин» ашуласини, кучли шомол бўлганида шамолга мурожаат қилиш учун «Мой-мома»  ашуласини айтиш билан борадиган удумни бажаришади. Бу ашулаларини жодули вазифаси-хосилга, хўжаликка ёрдам бериш бўлган. Йил фаслларини алмашиш байрамида «Бойчечак», «Наврўз», «Рамазон» ашулалари айтиларди. Динний охангдан ташқари, бу ашулаларда бахт, янги йилда омад, яхши туш тилайдилар.
  Дехқонлар экиш, ўрим, янчишни махсус удумлар билан ўтказардилар. Янчиш пайтида айтиладиган ашуланинг ҳар қатори «Хўпмайда, майда-гул» рефрен билан тугарди. Бу ашулаларнинг оханги мехнат жараёнини ритмини акс эттиради. Чорвадорлар ашуласида-хўш-хўш; турей-турей сўзлари кўп учрайди. Тўқиш станоги, қўл тегирмонида ишлаганда монотон ашулалар ижро этиларди.
  Оила-удум шеърияти ва мусиқасида инсон туғилиши, ўлими  акс эттирилади. Тўй ашулаларини келинни кийинтириш маросими, куёв келиши айтилади.
  Оғзаки халқ ижоди доим ривожланади, унинг кўп асарлари аждодларнинг дунё қараши, ижтимоий, хўжалик ва оилавий турмушини акс эттиради. Халқ шеърият ижодининг асосий хусусияти асар яратиш ва ижро этишнинг оммавий характеридир. Фольклорнинг вариантлиги, оммавийлиги, анонимлиги шундандир. Халқ шеърият ижодининг оммавий характери хусусий ижодий фаолиятни рад этмайди. Қобилиятли ижодкорлар фольклор намуналарини сақлаб ва кенг тарқатиб қолмай, балки оғзаки анъаналар чегарасида уларни янада камолатга етказиб, янги асарлар яратишмоқда.
  Фольклор жанрлари бир-биридан ижро этиш усули билан фарқланади, мусиқали ёки мусиқасизлиги билан ажралади. Фольклорнинг турли жанрлари турли усталарнинг турли ижоди билан боғлиқ. Достон, оғзаки драманинг ижроси махсус тайёргарликни талаб қилади. Кўп ўзбек бахшилари фақат қўшиқчи бўлмай, балки қишлоқларда юришида 2-3 йил давомида уларга хамроҳ бўлган қўшиқчиларнинг ўқитувчиси бўлган. Кейин ўқувчига халқ олдида синов ўтказиларди, шундан кейин у бахши унвонини оларди ва мустақил ижро эта оларди.
  Феодал муносабатларининг ривожланиши билан қаҳрамон эпос асарлари, кейинчалик эпик, тарихий ва лирик ашулалар, оғзаки драма пайдо бўлди.
  Ўзбек фольклорининг энг қадимий намуналари-афсона ва преданиялар, мақоллар, топишмоқлар ва ашулалар турли ёзма манбалардаги ҳикоялар, археологик материаллар, охирги йилларда ёзиб олинган фольклор асарларидан маълум. Ўзбек халқи Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари билан биргаликда эпос қахрамонлари  Сиёвуш, Афросиёб, Рустам, Искандар (А.Македонский), Тўмарис, Широқ, Гульдурсун хақида афсоналар яратишган. Қадимий асарларнинг парчалари қадим юнон тарихчиларининг ишларида, Махмуд Қошғарийнинг «Турк иборалар»  луғатида қаҳрамонларнинг асосий хислатлари мардлик ва садоқатлик, исталган синовга тайёр қиладиган, ўз бахтидан воз кечадиган, қабиладошларининг мустақиллиги учун ўз ҳаётини беришга тайёр  қиладиган бурчдир. Ўрта Осиёнинг қадимий эпосида аёллар эркаклар билан куч ва мардликда тенг. XIX-X асрларда ёзилган ўтмишдаги ўзбек фольклорининг асарлари асосан феодализм даврида тузилган, баъзи, энг қадимий вақтларда яратилганлари кейинчалик феодал давр вакилларининг дунё қарашига мос равишда қайта ишланган.
Шундай қилиб ўзбек ҳалқининг бой фолъклор анъаналари йиллар  довонида сайқалланиб, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ўтмиш хотиралари мисоли намоён бўлмоқда. Бугунг улар туб аҳоли томонидан қуйланаётган қўшиқларни ёд олишиб, айтишмоқда.
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...