пятница, 13 марта 2015 г.


«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш» мавзусида
                                                                                                                    энг яхши журналистика материаллари учун танловига
Соғлом авлод учун...

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида тубдан ўзгаришлар бошланди. Аҳоли, айниқса оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг диққат эътиборидаги масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшиланиши халқимизнинг ҳаёт даражасини кўтарилишига олиб келди.
Шундай экан аҳолининг репродуктив, саломатлиги ва айниқса оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари нафақат Соғликни Сақлаш тизимининг ёки жамиятнинг балки ҳар бир инсоннинг вазифаларидан биридир. Айниқса оилада она ва бола саломатлигига биринчи ўринда эътибор қаратилмоғи лозим. 


Зеро фарзандалари соғлом юрт қудратли бўлур. Эртанги кунимиз давомчиси бўлган фарзандлар соғлом туғилиши, вояга етиши муҳим. Бунинг учун эса илк қадамни шу фарзандларни тўққиз ой юрагининг остида сақлаб юрадиган оналарнинг соғлигини таъминлашга қаратиш лозим. 
Қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг репродуктив саломатлигига эътибор қаратиш, ёш келинлар ва фертил ёшидаги аёлларни хомиладорликдан олдин чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб, аниқланган касалликлар буйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш, хомиладор аёлларни туғруққача парваришлаш, бехатар оналикка тайёрлаш, туғруқдан кейин она ва болани  хар томонлама саломатлигига эътибор қаратишда оила аъзоларининг тиббий саводхонлик даражасини кўтариш  борасида вилоятимизда ўтган 2014 йилда ўрнак бўларли ишлар амалга оширилди.

Қумкўрғон туманида Оналик ва болаликни тиббий мухофаза қилиш бўйича давлатимиз томонидан ишлаб чикилган дастурлар асосида тиббиёт бирлашмаси мутахасислари томонидан ижобий ишлартадбиқ этилди.
 - 55 ўринли болалар бўлими, 50 ўринли ЮКШ, болалар ва Кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолият кўрсатиб келмокда. – дейди Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Кумуш Худойқулова. Шифохонада 5 нафар УЗИ врачлари ишламоқда. Тумандаги 54986  нафар туғиш ёшидаги аёллардан 22281 тиббий кўрикдан ўтказилди. 2015 йил 2 ой давомида 352 нафар никоҳдан ўтувчи ёшлардан  349 таси тиббий кўрикдан ўтказилди, тиббий кўрик натижасида 54 тасида соматик касалликлар аниқланган бўлиб, 31 таси соғломлаштирилди.
Бутун дунёда аёллар учун она бўлиш  беқиёс бахт. Аммо бу бахт йўлида дунёда хар йили хомиладор бўлган 210 миллион аёллардан 20 миллиони учун она бўлиш касаллик, асоратлар, хатто ўлим билан боғлиқ бўлмоқда. Йилига 500 мингдан ортиқ  оналар вафот этмоқда. Ҳар дақиқада 380 нафар аёл хомиладор бўлади, 190 нафар аёл исталмаган хомиладорликга дучор  бўлади, 110 нафар хомиладорларда турли хил асоратлар ривожланади, 40 нафар аёллар хавфли шароитда  аборт қилдиради, 1 нафар аёл хомиладорлик туфайли вафот этади. Бу маълумотларнинг барчаси инсонни ўйлантиради. Аммо оналар қийин вазиятдан сўнг ҳам қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда. Бу ноқсонли туғилган болалардир. Ҳозирги вақтда 3500 га яқин ирсий- генетик нуқсонлар аниқланган бўлиб, бундай касалликларнинг аксарияти болалик даврида кўзга ташланади. Баъзилари эса ирсий касалликларнинг белгилари ҳомиладорлик вақтида ёки туғилгандан сўнг аниқланиши мумкин. Ирсий ёки нуқсон билан туғилган чақолоқларни соғломлаштириш учун қатор ҳамкорлик алоқалари йўлга қойилиб, болаларга кўмак берилмоқда.
- Сурхондарё вилоятидан йулланмалар олиб Акад. В.Вохидов номидаги РИХМ ва ТошПТИ клиникасида туғма юрак нуқсонига чалинган 101 нафар болага мураккаб операциялар ўтказилди. Туғма нуқсонлар ва ривожланишнинг аномалиялари мавжуд бўлган 84 нафар болада реконструктив - тиклаш операциялари бажарилди. –дейди Соғлиқни сақлаш бошқармаси Оналик ва болалик бўйича ўринбосари  Холиёр Бакумов. 2014 йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий марказида эшитиш заифлиги бўлган болаларда кохлеар имплантация операцияси йўлга қўйилиб, давлат бюджетидан қарийб 7,0 млрд. сўм ажратилди ва 112 та бола операция қилинди. Сурхондарёдан 14 та болага операция килишга йулланма берилиб, операция килдирилди.
Шу билан бирга  “Соғлом авлод учун”  жамғармаси томонидан “Саломатлик” поезди орқали  малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилинди.
- 300 дона озиқ-овқат махсулотлари, дори-дармонлар, ёзги, қишки оёқ кийимлари вилоятимиздаги ахолиларига мурувват хайрия ёрдами тариқасида улашилди. Меҳрибонлик  ҳамда Мурувват уйи, махсус мактаб интернатлари, сил касалликлари, руҳий касалликлари диспансерлари учун витаминга бой қуритилган сабзавотли озиқ-овқат махсулоти етказиб берилди. –дейди “Соғлом авлод учун” халқаро жамғармаси врач-гинекологи салима Жумаева. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германия давлатининг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан тузилган уч томонлама шартномага асосан, 2014 йилнинг 6 апрел куни Қашқадарё вилоятини Қарши шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан вилоят туманларидан келган жами 31 нафар 14 ёшгача бўлган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўрикда 5 нафар бемор болалар Германия клиникаларида маслаҳатлашиш ва даволаш учун белгилаб олинди.
 Ўтган йилда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилоят филиалининг хамкор ташкилотлар билан биргаликда 214 та маданий ва маърифий, 181 та ҳайрия, 116 та спорт йўналишларда тадбирлар ўтказилинди.
Болалар  ва  оилаларни  кўллаб  кувватлаш  Ассоциацияси  томонидан эса  ўз  эзгу  ишларини  асосан  оилаларда  тарбия  топаётган  болалар,  ўсмирларни  хар  тамонлама  қўллаб  қувватлаш  уларнинг  баркамол  авлод  бўлиб  тарбия  топишлари  учун  ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги  ННТ ва фуқоролик жамиятининг, бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди тамонидан «Соғлом бола» йили давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида эълон қилинган танловда Ассоциацияси ўз лойиҳаси билан иштирок этди ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг камайтирилишида ўз ҳиссасини қўшишни асосий мақсадларидан бири қилиб белгилаган лойиҳа  қўллаб-қувватланиб молиялаштирилди. Шу асосда ўтган Соғлом  бола  йили  давомида  бир  қанча  тадбирлар  амалга  оширилди.
-Термиз шахридаги ўрта умум таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Лоқайдлик душмандан хам ёмон иллат»  мавзусида симинар ва Бола ҳуқуқлари конвенциясининг  СОҒЛОМ  ЯШАШ  ҳамда  НОГИРОНЛИК  ҳуқуқлари  тўғрисида тренинглар шунингдек жиноят ва одам савдоси мавзусида сахна кўринишлари ташкил этилди. -дейди вилоят Болалар ассоциацияси директори Шарофат Жалилова. Болалар учун Бирлашган миллатлар ташкилоти бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенциянинг Ўзбекистон болалар учун ахамияти ҳақида 2000 дона қўлланма чиқарилиб ўрта умум таълим мактабларига тарқатилди. Ўзбекистон оила жамият фонда томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 14900 минг сўм маблағ ажратилди.
2014 йилнинг 27 октябирида  Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йилдаги 156 сонли Қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 297-сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорда узайтирилиши ва қишлоқ туманларида яшовчи камида 100 минг ҳомиладор аёлни фолий кислотаси бўлган умумий қувватлантирувчи фолий витаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминлаш 2014 -2016 йиллар даврига давом эттириш кўзда тутилган. Шу кунга қадар 38260 нафар ҳомиладор аёлларга 111095 упаковка поливитамин комплекси тарқатилди.

Президентимиз “Юксак маънавият енгилмас куч” номли китобида : “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу, ва интилишлар билан яшайди” дегандилар. Бу сўзлар замирида улкан маъно бор. Зеро ҳаётимиз гулшани ва мазмуни  бу фарзандлардир. Уларнинг саломатлиги бебахо.
Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...