пятница, 13 февраля 2015 г.


Камолот шахмат тахтаси мусобақаси

«Камолот» ёшлар ижтимоий харакати Бойсун туман Кенгаши томонидан мамлакатимизда шахмат спортини янада такомиллаштириш, кенгроқ тарғиб килиш ва оммалаштириш, хаваскорларнинг ҳамда ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтларини самарали ташкил этишга кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадларида 5 феврал куни тумандаги 39-умумтаълим мактабида тумандаги барча таълим муассасаларининг ўқувчи-талаба ёшлари ўртасида «Камолот шахмат тахтаси» шахмат мусобақасинннг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақа «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, касб ҳунар коллежлари билан хамкорликда туман сардорлар Кенгаши аъзолари, 25 нафар БТ етакчилар, 70 нафар умумтаълим мактаб ва касб-хунар коллежларинннг 16 нафар ўқувчи ёшлари иштирокида ўтказилди.
«Камолот шахмат тахтаси» мусобақаси низомда белгиланган ёш категориялари бўйича ўтказилиб, қизлар бахс натижасида 6-12 ёшли қиз болалар ўртасида 1-ўринни 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Саломова Садоқат, 2-ўринни 27-мактаб ўқувчиси Ахмедова Севинч, 3-ўринни 3-мактаб ўқувчиси Норчаева Мухлисалар, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 39-умумтаьлим мактаб ўқувчиси Дониёров Огабек, 2-ўринни 22-умумтаълим мактаб ўқувчиси Тошатов Зафарбек, 3-ўринни 27-мактаб ўқувчиси Курбонов Отабеклар эгалладилар.
13-16-ёшда қиз болалар ўртасида 1-ўриннн 33-умумтаълим мактаб ўқувчиси Оллоқулова Муслима, 2-ўринни 12-мактаб ўқувчиси Абдураимова Мушарраф, 3-ўринни 39-мактаб ўқувчиси Дониёрова Шохсанам, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 10-ихтисослашган мактаб интернати ўқувчиси Рахмонов Хусан, 2-ўринни 39-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тошбоев Акбар, 3-ўринни 39-умумтаълнм мактаби ўқувчиси Абдуллаев Бехзодлар эгалладилар.
16-19-ёшли қиз болалар ўртасида 1-ўринни Қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб хунар коллежи талабаси Тошатова Наргиза, 2-ўринни Қишлоқ хўжалиги ва танспорт касб хунар коллежи талабаси Абдуллаева Мастона, 3- ўринни Маиший хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи талабаси Қаххорова Дилдора, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Қурбонов Хусан, 2-ўринни Қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб хунар коллежи талабаси Тошбоев Хумойиддин, 3-ўринни Маиший хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи талабаси Норқобилов Бегзодлар эгалладилар.
Мусобақа ғолиблари «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Мастура Хамроева
 


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...