пятница, 13 февраля 2015 г.



“Огоҳ бўлинг-бахт сизники азиз ёшлар!”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февральдаги “Ёшларга оид давлат сийсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 2124-сонли қарори ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Денов туман Кенгаши ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, МХХ Денов шаҳар бўлими, туман прокуратураси, туман ИИБ, тумандаги Имом Ал-Бухорий жоъме масжиди, туман маданият ва спорт ишлари бўлими, ОАВ лари биргаликда Денов туманидаги академик лицей ҳамда барча касб-ҳунар коллежларида 29 январдан 5 февралга қадар  Сурхондарё вилоят Қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан “Огоҳ бўлинг-бахт сизники!” деб номланган маданий-маърифий дастури ёшлар эътиборига ҳавола қилинди.
Ушбу маданий тадбир 29 январь куни тумандаги Денов педагогика коллежи бошланиб, Денов хизмат кўрсатиш коллежи ҳамда Денов уй-жой қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежларида, 30 январь куни Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалиги, Ҳазорбоғ иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида, 31 январь куни Сина қишлоқ хўжалиги ҳамда Денов спорт ва педагогика коллежларида ҳамда 2 февраль куни Денов компютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ҳамда 3-сон Денов академик лицейида давом этди. Шу билан бирга 6 февраль куни Денов педагогика коллежида ҳам ташкил этилди.
 
Ўтказилган тадбирларда  туман ҳокимлигининг “Диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалари” мажмуаси мутахассиси М.Расулов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Д.Бобохонов, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси М.Хамраев, туман ИИБ ХООБ ХПГ катта инспектори Ж.Мухиддинов, Имом Ал-Бухорий жоъме масжиди бош имом хатиби К.Ортиқов, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Тоғаев ҳамда коллеж маъмурияти, ота-оналар, уюшмаган маҳалла ёшларидан 250 нафар ҳамда 3000 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.
Ушбу ўтказилган тадбирга Денов туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, тумандаги Имом Ал-Бухорий жоъме масжиди, туман маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда коллеж маъмурияти  ўқувчилари сўзга чиқиб, ушбу маданий-маърифий тадбирдан хулоса ўрнида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
 Қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан  тақдим этилган “ОГОҲ БЎЛИНГ-БАХТ СИЗНИКИ!” шиори остидаги маданий-маърифий сахнавий кўринишида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларн инг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда уларни ватанга муносиб ворис қилиб тарбиялаш, ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат ҳиссини ошириш, дунёда содир бўлаётган нохуш воқеа-ҳодисалардан огоҳ этиш, одам савдоси қурбонига айланган айрим ватандошларимизни, Интернет тармоғи орқали адашганлар қисмати кенгроқ ёритилди.
  Мастура       

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...