Ким
эдигу ким бўлдик
Мактабга баҳшида
умр
1921 йил. Ўн беш нафар ўқувчини битта синфга
бирлаштирилган Сурхондарёдаги илк ўзбек мактаби фаолиятини бошлади. 1924 йили
синфлар тўртага етказилиниб, ўқувчилар сони юз нафарга етган даврлар. Бунинг
натижасида ўқув даргоҳига бошланғич мактаб мақоми берилиб, ўзбек
маърифатпарвари М.Беҳбудий номи билан атала бошланди. 3 йилда ўрта
мактабга айлантирилган бўлсада, лекин 10
йил давомида бор ёғи 7 синфгача чекланиб қолган эди.
Ха йиллар давонида
юртимиз турли даврларни бошдан ўтказган. Шундай онлар ҳам бўлганки, тарихан бой
заминимизни талан тарож, инсонларини маънавий қашшоқ қилишга уринишган. Хозир биз мустақиллик неъматидан бахра
олиб шод яшамоқдамиз. Аммо, 24 йил олдинчи? Тарих солномаларига назар ташласак
озодликка эришиш учун инсонлар мустақилликни эришишни ҳаётининг мазмунига айлантиришган. Ўша кунлар мақолам
қахрамонининг фаолияти ва умр йўлини менга сўзлаб берган хотираларида ўз аксини
топди. Бу инсон Тожихол ая Зоировадир.
1951 йил 1 октябрь. Кузнинг салқин нафаси бутун
борлиқни эгаллаган он Ангор туманининг зиёлилар оиласида қизалоқ дунё юзини илк
бор кўрди. Жажжи фариштага Тожихол дея исм қўйишди. Айни 1 октябр куни
туғилгани ҳам унинг келажакдаги касбини пешонасига ёзиб қўйилганидан дарак
бериб турарди. Ҳа Тожихол опа Зоирова айни Ўқитувчилар ва мураббийлар касб
байрамида таваллуд топди ва бу унинг тақдирига айланди. Қўлларида китоб
тутганча ҳаёт Тожиҳол опани орадан 7 йил ўтиб, билим олиши учун Ангор тумандаги
2-мактаб остонасига этаклади.
-1958 йилда
биринчи синфга қадам қўйганман. Ҳар куни янги билим ўрганишим мен учун янги
оламни кашф қилгандек туюларди. –дейди
Тожихол опа. Яна ва яна ўргангим келар, китобларга мехрим ортиб борарди.
Айниқса математикага мехрим бошқача бўлиб, ўрганганман. Мана мактабни
тамомлаганимга 47 йил бўлибдики ҳали ҳам ўқувчилик онларимга қайтгим келади.
Айниқса бугунги вақтда мактабларда болалар ўқиб ўрганишлари ва билим олишлари
учун яратилган шароитни кўриб, уларга ҳавасим келади. Ким эдигу, ким
бўлдик дея уларга қараб ўзимга савол бераман. Чунки биз ўқиган кезларимиз бундай
имкониятлар бўлмаган. Шуни ўйласам юртимиз гултожи бўлган фарзандларимиз мисоли
жаннат бағрида камолга етаётганликлари мени қувонтиради.
Илғор бўлган
Тожиҳол опа мактабни олтин медал билан 1968 йили тамомлаб, ўша йили Тошкент
давлат университетининг механика–математика факультетига ўқишга кирди. 1974
йилда ўқишни битириб, ўша вақтда «Правда» газетаси номли мактабга математика
фани ўқитувчиси сифатида фаолиятини бошлади. 2012 йилгача ушбу мактаб ва ўқувчиларга бор мехрини
улашиб, мехрибон устоз сифатида ҳар йили битирувчи ёшлар қалбида мухрланиб
борди.
– Ишлаб юрган кезларим мактаб тўлиқ синфлардан
иборат бўлган. Ундан олдин 1950 йилгача мактаб 8 синфда ҳам ўқитиш имкониятига
эга бўлмаган. – дейди Тожиҳол ая.
Фақатгина урушдан ярадор бўлиб қайтган, ватанпарвар инсон Соҳиб Рўзиев мактаб
директори бўлгачгина бундай ачинарли ҳолатга чек қўйилган. Шунинг учун ўша йили
6 нафар илк мактабнинг илк битирувчилари катта ҳаётга йўл олишган. Бу мактаб
тарихида унитилмас саҳифа эди. Ана шундай машаққатлар ила тикланиб борган
мактабда ўқувчиларга кўпроқ билим улашишга ҳаракат қилардик.
Мақоламнинг
даставвалида сўз бошлаган мактабга яна қайтдик. Тожиҳол ая ўзи ишлаган мактаб
тарихи ҳақида сўзлар экан, нақадар бахтли онларда яшаётганимдан фахрландим.
Зеро, 1947 йиллар биргина шу мактабда ўқиган биздек ёшларга етарли имконият
бўлмаган ҳатто етуклик аттестатини бериш ҳақида гап ҳам бўлмаган. Ҳолбуки ўша
йили Совет давлати пайдо бўлганлигининг 30 йиллиги тантанали нишонланган. Гўёки
гуллаб-яшнаётган, барча баҳтиёр давлатдай кўринган. Лекин аслидачи? Биргина
мактабларда болалар етарлича билим ололмаган. Шукрким орадан 68 йил ўтиб, шу
вақт оралиғида 24 йил муқаддам мустақилликка эришдик. Барча соҳалар сингари
таълим соҳаси ҳам мисли кўрилмаган ҳолатда ўзгарди. Шу қатори «Правда» газетаси
номини олган мактаб, кейинчалик Сурхондарё шоир фарзанди бўлган Теша Сайдалиев
номи билан, ҳозирги кунда 2-умумий ўрта таълим мактаби дея атала бошланди.
Йилдан –йилга мактаб салоҳияти ортиб борган бўлса, вилоятда қисқа муддатда
ортиқ даражада таълим-тарбия жараёнлари юқори кўрсаткичларни эгаллаб улгурди.
- Мустақилликдан
илгари ҳам шу мактабда фаолият олиб борган бўлсам яратилган шароитлар,
педагогларга бўлган эътибор катта бўлмаса ҳамки, биз учун бошқа имкон бўлмасдек
туюларди. – дейди Тожиҳол ая.
Ҳозиргидек қулайликлар туш каби эди. Шукрким, ўша тушлар бугун рўё. Мактабларда
ўқитиш усуллари, янгича жиҳозлар, янгитдан бинолар қурилиши, буларнинг
санайверсак адоғи кўринмайди. Фақатгина ўқувчилар билим эгаллашлари билан
бирга, педагогларнинг ҳам маҳоратлари ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар
амалга оширилди. Бундай эътибор учун Муҳтарам Президентимизга қанча раҳмат
айтсак кам.
Мехнат. Машаққат.
Касбга садоқат. Ўқувчиларга мехр. Буларнинг бари захматкаш ўзбек аёли Тожиҳол
аянинг 38 йиллик ўқитувчилик фаолияти мустақиллик даврида эътибордан четда
қолмади. 1996 йил республика педагогика
ўқишларида муфаққиятли қатнашгани учун, «Халқ таълими аълочиси» нишони билан
мукофотланган бўлса, 2001 йил 27 сентябрда «Шухрат» медали билан
тақдирланганлар. 1987 йилдан 2000 йлгача шу мактабда маънавий маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Хозирда эса нафақада эл ардоғида,
ўқувчилар иззатида бўлган Тожиҳол ая
юртдошлари ва ўқувчилари меҳридан шукроналик келтирмоқда. Айниқса салкам
40 йиллик умрини баҳшида этган Термиз шаҳридаги 2-мактаб 2015 йилда капитал
таъмирлашга топширилгани Тожиҳол аяни янада қувонтирди. Улар айтганидек: «Мен
учун қадрли ва муқаддас масканга айланган мактаб 24 йил ичида жуда ўзгарди.
Бунёдкорлик ишлари,моддий-техник базанинг янгиланиши қувонтирди. Биздек кекса
ўқитувчилардан сўнг ҳам бу мактабга қадам қўядиган болалар ва ёш педагогларга
биздан меросдек қолади. Энг хурсандли томони эса бу йил капитал таъмирлашга
ишлаган мактабим ҳам киритилибди. Бу эса
ўзига ҳос тарихга эга бўлган
2-мактаб, замонавий кўринишда ҳар йили ўқувчиларга қучоқ очади.»
Вилоятда жами 1204 та таълим муассасалари бўлса, шундан, 856 та умумий ўрта
таълим мактаблари бўлиб, биргина ўтган йилни оладиган бўлсак айтиш керакки 19 та реконструкция, 11 та капитал таъмирлаш ишлари
бажарилган бўлса, 2015 йил Инвестиция дастурига асосан вилоят халқ таълими
бошқармаси тасарруфидаги жами 31 та
таълим объектларида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши
белгиланган. Шундан 3 та янги қурилиш,
15 та реконструкция, 13 та капитал таъмирлашни қамраб олади. Бугунги кунда
объектларда қурилиш–монтаж ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жорий йилнинг 01 май
холатига 6 695.4 млрд сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, ушбу ишларга 5 761,39
млрд. сўм маблағлар молиялаштирилган. Ушбу таъмирлаш ишларида Термиз шаҳридаги
2-мактаб ҳам киритилган. Бугунги кунда эса мактаб томон йўл олсангиз қурилиш ва
тамирлаш ишлари айни авжида эканини кўрасиз. Бу нафақат ҳозирда ишлаётган
мактаб педагог жамоасини балки, меҳнати сингган кекса фахрий ўқтувчиларни ҳам
қувонтирмоқда.
Мустақиллик қуёши ила йўғрилган юртимиз ҳар жабҳада
ташлаётган шахдам қадамлари тарих зарварақларида хурлик излари ила
мухрланмоқда. Қай соҳани олманг янгиланиш, кўчаларни кўрманг бунёдкорлик, ёшлар
учун яратилаётган шароитлар эса биз учун имконият бўлмоқда. Шундай онларда эса ўқувчилар мехри, юрт эъзози юзларида из
қолдирган Тожиҳол аядек инсонлар ўгитлари бизни шу заминга муносиб фарзанд
бўлишга ундайди. Президентимиз айтганидек «Мамлакатимизда амалга оширилаётган
оламшумул ўзгаришлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тобора чирой очиб,
аҳолимизнинг фаровонлиги юксалиб бораётгани ҳақида гапирганда, бундай
янгиланишларнинг ғоят муҳим манбалари – аввало, одамларимизнинг онгу тафаккури,
дунёқараши ва кайфияти тубдан ўзгариб, уларнинг ён-атрофимизда рўй бераётган
воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси, эртанги кунга муносабати ва ишончи тобора
мустаҳкамланиб, сиёсий савияси ва ҳуқуқий маданияти ўсиб бораётгани ҳақида
алоҳида тўхталишни ўринли деб биламан дегандилар. Дарҳақиқат, амалга
оширилаётган барча ишлар шу юртда яшаётган ҳар бир инсон камолоти ва юксалиши
учундир.
Мастура Ҳамроева
Ofarin tasanno
ОтветитьУдалитьЭтот комментарий был удален администратором блога.
ОтветитьУдалить