понедельник, 23 марта 2015 г.
Кўксингда ғурур, бошда дўппинг бўлсин...
Ўзбекистон халқ амалий санъатининг намуналари
шунчалик улуғворки,унинг қадрини таърифлай олмаймиз. Халқимиз аёлларининг кўрки
миллий адрасу, атласдан тикилган либослар билан кийган бош кийими бўлса, ғурури
осмон алпомиш мисол эркакларимизнинг эса бошда кийган дўпписи билан савлатли.
Шунинг учунми дўппи ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми ташкил этиб, ўзбек
халқининг ҳаёти ва анъаналарига ўзида чуқур акс эттирган. Қадриятларимизни
келажак авлодларга қарияларимиз
томонидан хурмат туйғуси сингдириб борилаётганлиги сабаб, ёшлар онгида миллийлигимизга
кенг тушунчалар юксак даражада шаклланиб улгурган. Бугунги кунда қизларимиз,
йигитларимиз турли байрамларда, анъаналаримизда миллий бош кийими бўлган
дўппилардан кенг фойдаланади.
Муштипар онагинам!
Онагинам! Ҳеч ким ул зот каби сехр кўрсата олмайди. Онамнинг менга
қараганларида кўзларида киши илғамас мехр ришталари мавжудлиги сезилиб турадики,
шу сабабданми менинг кўнглимдаги ҳар битта саросимани дарҳол онам
қалбида дард бўлиб акс этади. Бу боғлиқлик замиридаги мехр қандай эканлигини ҳатто
ўзим тушуна олмайман, менимча хеч инсон ҳам айта олмаса керак. Зеро мўъжизакор
бу туйғу изоҳлаб бўлмайдиган бир қудрат билан яралганким, уни фақат онам каби
мунис аёллар қалбигина билиб, мендек фарзандлари нигоҳида намоён бўлади.
пятница, 13 марта 2015 г.
«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши журналистика материаллари учун
танловигаСоғлом авлод учун...
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаётнинг барча
жабҳаларида тубдан ўзгаришлар бошланди. Аҳоли, айниқса оналар ва болалар
саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири
бўлиб, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг диққат эътиборидаги масалалардан бири
бўлиб келмоқда. Бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшиланиши
халқимизнинг ҳаёт даражасини кўтарилишига олиб келди.
Шундай экан аҳолининг репродуктив,
саломатлиги ва айниқса оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари
нафақат Соғликни Сақлаш тизимининг ёки жамиятнинг балки ҳар бир инсоннинг
вазифаларидан биридир. Айниқса оилада она ва бола саломатлигига биринчи ўринда
эътибор қаратилмоғи лозим.
Биз спортчилар оиласимиз!
Спорт соғлиқ гарови. Айниқса бу
тушунча жамиятнинг бир бўлаги бўлган
Оилаларда кенг тарғиб қилинса, ўсиб келаётган авлод соғлом бўлади, ҳамда
ёшларимиз ибрат руҳи билан тарбияланади. Вилоятимизда оилаларда жисмоний тарбия
ва спортни янада тарғиб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Биргина
“Камолот” ЁИҲ томонидан қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, йил бошиданоқ
амалга оширилмоқда. Куни кеча ана шундай лойиҳалардан бири Термиз мактабгача
таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар
коллежида ташкиллаштирилди. “Отам, онам
ва мен - спортчилар оиласи” шиори остида
ташкил этилган мусобақани “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят
Кенгаши ташаббуси билан, Касаба уюшмалар
бирлашмаси, Маданият ва спорт ишлар бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш
жамғармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда ҳамда вилоят телерадиокомпанияси
билан ҳамкорликда ўтказилди. Иштирокчилар оила аъзолари билан қанташишди.
Бой тарихий ўтмиш.
Ўзбек халқи бой тарихий ўтмишга эга. Узоқ ривожланиш даврида Ўрта
Осиёнинг бошқа халқларига ўхшаш, инсониятга илм ва санъатнинг буюк
намоёндаларини берди. Асрлар давомида ўзига хос маданият яратилди.
Моддий маданият ёдгорликлари қоядаги нақшлар, монументал ҳайкаллар, ҳайкалчалар , шунингдек милоддан аввалги 2 асрдан бизгача етиб келган ёзма манбалар ўзбек халқининг мусиқа меросининг
ашула, рақс ва кийимлар қадимий манбаларига гувохлик беради. Уларнинг Ўрта Осиё
халқлари ҳаётидаги муҳим роли ҳақида милоддан аввалги 5
асрда Геродот ёзган.
Қадимий бадиий матолар
Ўзбек фольклорининг ривожланиши билан, у билан бирга тор ривожланаётган рақс санъатига сезиларли таъсир кўрсатган, шунга кўра мато ишлаб чиқариш ҳам кенг ривожланди.
Қадимий бадиий матолар техникаси ва ранг-баранглиги бўйича такомил бўлган. Бадиий матолар ўзининг
ва бегоналарнинг тасвирий ва орнаментал мотивларини осон ўзлаштиради. Матолар доим алмашув, савдо-сотиқ, олиб
кириш ва олиб чиқишнинг энг юритилувчи товари бўлган.
Ўрта Осиёда бадиий матоларнинг пайдо бўлиши уларни жун ва пахтадан
оммавий ишлаб чиқарилиши билан аниқланади.
Тадбиркор аёллар сафи кўпаймоқда
Аёл... Бугун у нафақат оилада мехрибон она ва
вафодор умр йўлдош балки, зиёли, шифокор, хунарманд, тадбиркор наинки
жамиятимизнинг барча қатламларида ўз касбининг моҳир усталаридир. Уларнинг
эришаётган ютуқлари ва қилаётган ишларини кўриб беҳос лол қоласан киши. Иқтисодиётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида мехнат
қилаётган аҳолининг эллик фоизга яқинини xотин-қизлар ташкил этаётгани бу
фикрнинг яққол исботидир. Биргина вилоятимизда тадбиркорлик соҳасида
ҳам аёллар кенг ўрин эгаллаб бормоқда.
Ўтган йилларни айтадиган бўлсак тадбиркор аёллар сони 2005 йилда 314 та бўлган
бўлса, бугунгача уларнинг сони 1215 нафардан ошган. Бу аёлларимиз бизнинг
атрофимизда. Бир қараганда кўзга ташланмайди. Лекин синчиклаб назар ташланса
уларнинг уддабуронлиги, мехнатсеварлиги, жонкуярлиги тақсинга лойиқ.
Шундай, ишбилармон аёлларимиз орасида
назокатли Раъно опа Ёдгорова ҳам бор. Раъно опа
тадбиркорлиги, узоқни кўра оладиган зеҳни билан бугун вилоятимизда фаол
аёллар орасида ўз бизнесини йўлга қўйиб, ҳам оиласининг яхши яшашига, ҳам
ҳалқимизнинг ривожланиб, гуллашига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Глобаллашув жараёнида ОАВ вазифалари
Термиз давлат университети, иқтисодиёт
факулътети фаоллар залида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг
Сурхондарё вилояти бўлими томонидан “Глобаллашув жараёнида оммавий ахборот
воситалари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб
ўтди. Ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросим, Олий Мажлис Палаталарининг
қўшма йиғилишида қилган маърузалари, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат
дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда оммавий ахборот
воситалари олдида турган галдаги вазифалар, вилоят ижодкорлари фаолияти, ютуқ
ва муаммолар, истиқбол режалар ҳақида сўз борди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)
Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...
-
“Turkiy guliston yoxud axloq” asaridagi tarbiyaviy, axloqiy qarashlar Ma’lumki, inson barkamolligi uning tashqi ko’rinishiga qarab ...
-
QALBIM QUYOSHI- ONAM Ona bu hayot demakdir. Ona borki olam bor oila atalmish buyuk qo’rg’on bor. Bir parchagina etni oq yuvib oq tara...