четверг, 30 марта 2023 г.

ФEЙКЛАР: ҚОНУН ЁЛҒОНГА ҚАРШИ НИМА ҚИЛА ОЛАДИ?

 

ФEЙКЛАР: ҚОНУН ЁЛҒОНГА ҚАРШИ НИМА ҚИЛА ОЛАДИ?

Сохта ахборот. Кунда ўқиётган маълумотлар орасида уларга ҳар биримиз деярли дуч келганмиз. Ёлғон ахборотлар муаллифлари кўпинча кўзга яққол ташланадиган, «қичқирувчи» сарлавҳалардан ёки бошдан-оёқ тўқима воқеалардан фойдаланиб ўқувчилар аудиториясини оширишга ҳаракат қилишини эса аллақачон билиб ҳам олдик. Ҳатто улар моддий манфаат учун фойда олиш принципини қўллаб, қанча кўп одам тарқатаётган ахборотини ўқиса, бошқаларга улашса ва ўша ресурсга кирса, реклама берувчилар сони ҳам шунчалик ортади дея ўйлашади. Аммо бир жиҳат ҳам борки, оқибатини улар унитишган.  Фейк   маълумот тарқатганлик учун қонунларимизда  жавобгарлик бор. Хўш юртимизда ёлғон ахборот тарқатганлик учун қандай жазо муқаррар?

пятница, 24 марта 2023 г.

НОТЎҒРИ МАЪЛУМОТ НЕГА ЯРАТИЛАДИ?

 НОТЎҒРИ МАЪЛУМОТ НЕГА ЯРАТИЛАДИ?



Бугун ахборот асрида яшаяпмиз. Қўлимиздаги телефон орқали дунёнинг исталган бурчагида рўй берган  воқеадан ўша заҳотиёқ хабардор бўлиш имконига эгамиз. Албатта, бу яхши, аммо кейинги пайтларда  фейк ахборотларнинг кенг тарқалиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳаққоний кўринган, аслида эса ёлғон бўлган ахборотни тарқатишдан   кўзланган мақсад нима? Инсонларни ахборот дунёсида чалғитаётган нотўғри маълумотлар нега яратилади?

ИМКОНИЯТЛАР ЧЕКЛАНМАГАН

ИМКОНИЯТЛАР ЧЕКЛАНМАГАН


“Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими тарбияланувчилари ғалаба қозонишни, дўстлашишни ва ўзини намоён қилишни қандай ўрганмоқда.

вторник, 14 марта 2023 г.

 

ДЕНОВ:Ички махсулотлар чет давлатигача етиб бормоқда


Қишлоқ хўжалиги кенг ривожланган жануб Сурхондарё иқлими табиий тарзда бу соҳага мослашган. Йилдан йилга вилоят имкониятларидан фойдланаган холда табдиркорлик йўналишиларининг катта қисми дехқончилик ва иссиқхоначилик бўйича ташкил қилинмоқда. Биргина Денов тумани миослида оладиган бўлсак бу йилнинг ўзида 100 тонна картошка махсулоти айнан шу туман тадбиркорлари томонидан етиштирилиб, етказиб берилиши режалаштирилган. Шу билан бирга помидор махсулотларини ҳам етиштиришга кенг имкониятлар яратилган.

среда, 21 декабря 2022 г.

 XVI “Евроосиё” кинофестивалида ўзбек кино ижодкорлари 3 та совринни қўлга киритишди!  


 Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 12-18 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI “Евроосиё” (“Eurasia international film festival”)  халқаро кинофестивали якунланди. Унда ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорлар ҳам иштирок этди ҳамда бир қатор номинациялар билан тақдирланишди. Хусусан кинорежиссёр   Али Ҳамраев  “Марказий Осиёда кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинациясини қўлга киритган бўлса, кинорежиссёр  Қамара Камалова “Йўл бўлсин” бадиий фильми учун  ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига лойиқ кўрилди.  Шунингдек Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Евросиёда  фестиваль ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус соврини  билан тақдирланди. 

вторник, 13 декабря 2022 г.

 Сурхондарёда  2022-йилнинг 11 ойида 50 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди



2022 йилнинг 11ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар филиаллари томонидан 49 543 та, шундан  43 942та жисмоний шахсларга тегишли ва 5 601 та юридик шахсларга тегишли  бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилган

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бехруз Сафаров маълум қилди.

пятница, 9 декабря 2022 г.

 Тошкент “Киночилар уйи”да “Офицер 55” сериалининг расмий трейлери намойиш этилди


 Бугун “Киночилар уйи” кинотеатрида тез кунларда мамлакатимиз экранларига чиқадиган “Офицер 55” сериалининг расмий трейлерини намойиш этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

пятница, 21 октября 2022 г.

  

Лойиҳа Сурхондарёликларни қамраб олмоқда


“Медиамаконга медиасаводхонлик билан кирамиз” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, медиатренер Мастура Хамроева томонидан Термиз туманидаги Архитектура ва қурилиш техникумида жойлашган Ташқи миграция агентлиги вилоят филиалига қарашли "Қурилиш соҳасида малакали мутахас-сисларни тайёрлаш маркази"да тренинг ташкил қилинди.

понедельник, 17 октября 2022 г.

 

Энергия  тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурулиши журналистлар нигоҳида


   Мамлакатимизда қишлоқ аҳолиси учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминланган уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу харакатлар ўз навбатида келажакда энергия тежалиши ва самарадорлигини ошишига замин яратади. Бу каби жараёнларни оммавий ахборот воситаларда ёритишда ОАВ мутахассислари салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ва БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари қурулишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида 29-30 сентябр кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида икки кунлик тренинг ташкил қилинди.

четверг, 13 октября 2022 г.

Муҳаррир ва ёзувчиси Шимпей Ито Сурхондарёда


Япониянинг “Globe-Trotter Travel Guidebook” сайёҳлик  қўлланмаси  нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Шимпей Ито туризм объектлари ва тарихий обидалар билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташрифи давомида Сурхондарё вилоятига ҳам келди.

суббота, 8 октября 2022 г.

 Касб ўргатиш йўлида


Бугунги кунда “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан  "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси асосида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Марказда аҳолига бепул лойиҳа асосида тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, қандолатчилик каби бир қатор ҳунарлар ўргатилмоқда.

Mashaqqat ortida matonat: Surxondaryoning suvchi ayollari Suv — hayot manbai. Uning har bir xonadonga o‘z vaqtida va sifatli yetib borish...