суббота, 8 октября 2022 г.

 Касб ўргатиш йўлида


Бугунги кунда “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан  "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси асосида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Марказда аҳолига бепул лойиҳа асосида тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, қандолатчилик каби бир қатор ҳунарлар ўргатилмоқда.







Шу билан бирга  Шеробод туманидаги 41-сонли манзилли калониясида ҳам жахо муддатини ўтаётган  инсонларни касбга йўналтириш мақсадида компьютер саводхонлиги,  тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги курслари ташкил қилинган. Яқиндан эса боғдорчилик ва паррандачилик ҳам йўлга қўйилди. Биргина паррандачилик орқали инсонлар инкубатордан тухум чиқишидан то улар катта бўлиб махсулот холатда етказиб берилгунга қадар барчасида ўзлари иштирок этмоқда. Барча шароитлар лойиҳа асосида  шу ернинг ўзида амалга оширилади.  Бу орқали жазо муддатини ўтаётган инсонларда паррандачиликка қизиқиш ортмоқда ва улар ушбу сохани амалиёт асосида  ўрганмоқда.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...