пятница, 17 декабря 2021 г.

ТЎКИН-СОЧИНЛИГИМИЗ ГАРОВИ


Бугунги  кунда  дунё  бозорларида  гилос, ўрик, олхўри, анор, узум, бодом, цитрус мевалар каби маҳсулотларимизга талаб юқори ва ушбу маҳсулотлар экспорт тушумининг асосий қисмини ташкил этмоқда. Мамлакатимизда  мева-сабзавотчилик  соҳасини  такомиллаштириш,  шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотлари экиладиган майдонларни, сақлаш ва қайта ишлаш  қувватларини  сезиларли  ошириш,  мазкур  тармоқни  ривожлантиришга  йўналтирилган комплекс  чора-тадбирлар  амалга  оширилмоқда.

среда, 15 декабря 2021 г.

 Термиз шаҳрида  инвестиция лойиҳалари самараси ортмоқда

Қадим Термиз шаҳри ўзининг қулай географик жойлашуви сабаб инвестиция лойиҳалари кўлами кенгайиб бормоқда. Жорий йилда бу сохада кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида инвестиция дастурига асосан Термиз шаҳрида жами 9 та дастур доирасида қиймати 114,5 млрд.сўмлик ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.  49,5 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 59,3 км муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қуриш, қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Янгиланишлар  тадбиркорликкка кенг йўл


 Сўнги беш йиллик мобайнида юртимизнинг барча жабҳаларида янгиланиш, ривожланиш, тадбиркорларга кенг йўл ва барча шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда. Юртимизнинг бошқа шаҳарлари каби қадимий Термиз заминида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Биргина меҳнат бозоридаги тенденцияларга мувофиқ 2021 йилнинг жорий ҳолатига жами 2 500дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

вторник, 14 декабря 2021 г.

Келажак лидерлари: саволлар кўп жавоблар эса қизиқ барчага


Келажак лидерлари. Бугун вилоятимиздаги фаол ва ташаббускор ёшларни жамлаган дея таъриф берилаётган клуб  фаолияти барча учун қизиқ бўлмоқда. Келажагимиз,  эртанги кунимиз устунлари бўлиши кутилаётган клуб аъзолари  кимлар? Улар бугун ҳақиқатдан ҳам лидер ёшлар сифатида жамиятда қандай ташаббус кўрсатишмоқда? Бу каби  саволлар кўп жавоб эса барча учун қизиқ. Шу мақсадда Сурхондарё вилояти келажак дидерлари клуби аъзоси,  Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида этакчи мутахассис  Мансур Муҳаммадиев  билан сухбатда бўлдик.

 Termiz shahridagi islohatlar jurnalistlar nigohida


So’ngi besh yillik mobaynida yurtimizning barcha jabhalarida yangilanish, rivojlanish, tadbirkorlarga keng yo’l va barcha shart-sharoitlar yaratilib kelinmoqda. Yurtimizning boshqa shaharlari kabi qadimiy Termiz zaminida ham katta o’zgarishlar amalga oshirilmoqda. Kundan kunga chiroy ochib borayotgan shahar,yangilanishlari bilan tanishtirish maqsadida  Termiz shahrida jurnalist va blogerlar ishtirokida  media-tur tashkil qilindi.

понедельник, 13 декабря 2021 г.

 Одам савдоси оғир жиноят: Инсон ҳаёти ўйинчоқ эмас!


Одам савдоси инсонни эркинлигидан марҳум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга маҳкум этиш, одамлар умрига зомин бўлишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан бири саналади. Афсуски, инсон ҳаётини тасарруф қилиш, уни олди-сотдига айлантириш айрим баднафс шахсларнинг доимий фаолиятига, мўмай даромад манбаига айланиб қолмоқда.

суббота, 11 декабря 2021 г.

 Аёлларни касбга йўналтириш маркази хотин-қизларга ёрдам бера олмаяптими?


 Касб ўрганиб келажагини яратиш... бу тушунча бугун олий таълим даргоҳига кира олмай ортга қайтган қизлар учун ягона имкониятга айланган. Аммо, ташкил этилган аксар курслар пули бўлиб, кам  таъминланган оила фарзандлари ўқий олишмайди. Яқинда Адлия бошқармаси томонидан Ангор туманида фаолият олиб бораётган “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилотига тикувчилик курси учун тикиш машинкалари тақдим қилинганини эшитдим. Хотин-қизларни  касбга йўналтириш борасида фаолият олиб бораётган марказ ҳақиқатдан ёрдам бера олаяптимикан? Марказ фаолиятига қизиқиб, Ангор туманига йўл олдим.

суббота, 4 декабря 2021 г.

"Is gazidan ogoh bo'ling" tanlovi uchun

 Is gazi to‘g‘risida nimalarni bilishimiz shart?


Aksar xonadonlarda qish mavsumida  gaz plitasidan binoni isitish va uning ustida kiyimlarni quritish, shuningdek plitani nazoratsiz yoqilgan holatda qolishiga yo‘l qo‘yiladi. Gaz ballonlarini issiqlik manbaiga yaqin joyda qoldirishadi. Bu esa og’ir oqibatlarga olib kelishini esa har doim ham anglab yetmaymiz. Tushunganimizda esa afsus kech bo’ladi. 

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...