понедельник, 13 декабря 2021 г.

 Одам савдоси оғир жиноят: Инсон ҳаёти ўйинчоқ эмас!


Одам савдоси инсонни эркинлигидан марҳум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга маҳкум этиш, одамлар умрига зомин бўлишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан бири саналади. Афсуски, инсон ҳаётини тасарруф қилиш, уни олди-сотдига айлантириш айрим баднафс шахсларнинг доимий фаолиятига, мўмай даромад манбаига айланиб қолмоқда.

Юритимизда одам савдосига қарши курашиш, бу жиноят жабрдийдаларини ҳимоялаш ва реабилитация қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тегишли қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ҳар йили кўплаб ҳамюртларимиз одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, улар орасида аёллар ва ёшларнинг борлигидир.

2021 йил 22 июнь куни, Ангор тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, 1996 й.т. Қаландарова Сохиба (исми шарифи ўзгартирилган) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шаҳарнинг “Жайхун” маҳалласида яшовчи, ишсиз, 2000 й.т. Маматқулова Зубайда (исми шарифи ўзгартирилган) томонидан унинг моддий аҳволи оғирлигидан фойдаланиб, уни Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида фоҳишалик қилиб, кўп миқдорда пул топишга қизиқтириб, 22.06.2021 йилда С.Қаландарованинг номига “Тошкент-Шаржа” йўналишли авиа чипта расмийлаштириб, ушбу электрон авиа чипта, электрон виза, 14 кунлик карантин ва суғурта тўловларини ўзининг ҳисобидан тўлаши орқали уни моддий жиҳатдан ўзига қарам қилиб, “Дубай” шаҳрига етиб борганидан кейин ҳаражатлари учун унга 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ишлаб бериш мажбурияти билан 22 июнь куни “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига юбораётганлигини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида Маматқулова Зубайда қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “е,з” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

З.Маматқуловага нисбатан 30.11.2021 йилда Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг                 135-моддаси 2-қисми “е,з” банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Ҳозирги кунда бундай мудҳиш жиноятларнинг олдини олиш, иллатни таг томири билан даф қилиш барчамиздан сергаклик, ҳушёрлик, ён атрофимиздаги воқеликларга бефарқ қарамасликни тақозо этади.

 

Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси

масъул ходими подполковник                                                         И.Холматов

 

Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси

масъул ходими катта лейтенант                                                      А.Ҳайдаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...