вторник, 17 марта 2020 г.

Чегара қўшинлари учун янги бинолар топширилди
Сурхондарё вилоятида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисмида хизмат биноларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.


Унда  ҳарбий хизматчилар, бинони қуришда жонбозлик кўрсатган ишчи қурувчилар, ҳамкорликдаги ташкилот вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони ва ДХХ Раҳбарияти томонидан ДХХ ҳарбий хизматчилари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикрлар билдириб, мазкур хизмат биносини фойдаланишга топширилганлиги учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

 Жанубда қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулотлар ташкил этилди Жануби-Ғарбий махсу...