вторник, 17 марта 2020 г.

Сил касаллиги бедаво эмас!
  Касаллик таркалишини олдини олиш учун:
1. Бемор даволанишни мунтазам олиб бориши ва бутунлай тузалиб кетиши лозим. Шундай килиб касалликнинг бемор оиласи аъзолари ва жамиятда таркалишини олди олинади. Одатда даволанишнинг 3 хафтасидан кейин беморлар касаллиги юкумлилик хавфига эга булмайди.

2. Йуталганда ва аксирганда бемор огзини беркитиши керак.
  Балгам тахлилида мусбат натижага (балгамда сил микобактериялари борлигини билдиради) эга булган беморгина сил касалиги юктириши мумкин. Балгам тахлилида манфий натижали беморлар хам юкимли эмас.
        Агар одам сил касаллиги билан хасталанганлиги аникланса, унинг атрофидаги кайси кишиларни касаллиги борлигини аниклаш максадида текшириш мумкин?
  Бир хонадонда яшовчи барча оила аъзоларини текшириб куриш керак. Болаларга алохида эътибор бериш зарур
Сил касаллигининг ўзига хос аломатлари қандай?
2-3 ҳафтадан ортиқ  йўтал
Юқори иситма
Тунда кўп терлаш
Вазн йўқотиш
Тез чарчаш
Кўкрак қафасидаги оғрик
Нафас олишга қийналиш каби аломатлар пайдо бўлиши мумкин.
                                      Сил касаллигининг давоси борми?
     Дори-дармонларни тўғри истеъмол килиш йули билан сил касаллигини тузатиш мумкин. Сил касаллигидан халос булиш учун махсус пархез тутиш ёки ўз хаёт тарзини ўзгартиш хожати йук.
  Ит ёки бурсик ёғи билан сил касаллагини даволаб булмайди.
  Агар кимдадир сил касаллиги аломатлари сезилса, дархол шифохона ёки қишлок тиббий пунктига мурожаат қилиши керак.
  Сил касаллиги ташхисини  қўйишда энг яхши усул бу балгам текширишдир. Балгам топшириш хоналари шифохоналар ёки кишлок врачлик пунктларида жойлашган.
                 Сил касаллигини даволаш хакида нималарни биласиз?
  СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ БЕПУЛ!
   Сил касаллигини даволашда бир катор  силгга қарши махсус дори-дармонлар ишлатилади. Беморларни даволаш учун нихоятда мухим бўлган   барча дори-дармонлар бепул давлатимиз томонидан .
            Даволаш 6 ёки 8 ой давом этади. Кўп ҳолларда даволашнинг биринчи 2 ойи бемор касалхонада даволанади, даволанишнинг колган кисмини бемор амбулатор тарзда куллаб-кувватлаш даврини  кишлок тиббий пунктида олади.
  Даволашнинг бошидаги 2-3 ой давомида шифохонада дорилар хар куни ичилади.
  Амбулатор тарздаги даволаниш узулишларсиз 5 ой давом этиши зарур.

 Нима учун сил касаллигига чалинган бемор даволанишнинг бошидан охиргача ҳамма силга карши дориларни кабул килиши жуда ҳам зарур?

  Сил касаллигига чалинган бемор дори ичишни бошлагандан қисқа вакт ўтгач, ўзини яхши ҳис қила бошласа ҳам, ҳамма силга қарши дориларни мунтазам ичиб бориши даркор. Агар силга карши дориларни белгиланган тартибда (режимда) кабул қилинмаса, касаллик тузатиб бўлмайдиган формасига ўтиш мумкин.

  Биз сил касаллиги билан огриган одамдан қурқишимиз ва у билан мулокат килишни тухтатишимиз керакми?
Йук. Сил билан касалланган инсон хавфсиздир.
  Сиз билан учрашадиган сил касали беморларининг аксарияти сил касали микобактерияларини тарқатмайдилар, чунки улар шифохонада даволаниш курсини олишган. Даволаш мувофикиятли тамомлагандан сунг аксарият (85 %) беморлар бутунлай тузалиб кетадилар.

Хушбак Чориев
Вилоят фтизиатрия ва пульмология маркази
Врач  фтизиатр                                           

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...