вторник, 17 марта 2020 г.

Сил касаллиги юқумлими?

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1996 йил 24 март кунини бутун жахон силга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

  Сил касаллиги юқумли (инфекцион) касаллик бўлиб, у одамдан-одамга ҳаво томчи йўли орқали тарқаладиган микобактериялар сабабли юзага келади. Сил касаллиги одатда одам ўпкасини касаллантиради, баъзи ҳолларда тананинг бошқа аъзоларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Сил касаллигини тўғри даволаниш йўли билан енгса бўлади. Сил касаллига чалинган беморлар ўз вақтида даволанмаса сил касаллигининг оғир оқибатларидан бири ўлимга олиб келиши мумкин.

Сил касаллигининг ўзига хос аломатлари қандай?

2-3 ҳафтадан ортиқ давом этувчи балғамли йўтал
Юқори иситма
Тунда кўп терлаш
Вазн йўқотиш
Тез чарчаш
Кўкрак қафасидаги оғрик
Нафас олишга қийналиш каби аломатлар пайдо бўлиши мумкин

Сил касаллиги кандай таркалади?

Сил касаллиги билан ҳар қандай одам касалланиши мумкин. Сил касаллиги шу касаллик билан оғрувчи беморнинг йўталиши ёки аксириши орқали юқади. Бунда сил касаллиги микобактериялари хаво-томчи йўли билан тарқалади. Соғлом одамларга бемор акса урганда, йўталганда хавога тарқалган микобактериялар уларнинг ўпкаларига тушганда касалланиши мумкин. Сил касаллиги микобактериялари ҳавода бир неча соат сақланиши мумкин, айникса, чегараланган ва ёпиқ жойларда бу касаллик кўпроқ учрайди.                                                                                                                   

Сил касаллиги таркалишини кандай олдини олиш мумкин?

  Сил касаллиги тарқалишини олдини олишдаги энг мухим тадбир бу - ўз вақтида хоналарни шамоллатиб туришдир. Очиқ дераза ва эшиклар яшаш жойларига очиқ хаво киришига ёрдам беради. Агар инсон яхши шамол айланиши мавжуд бўлмаган кичик уйда яшаса, уни сил касаллиги билан касалланиш ҳавфи юқори.

Сил юқтирган инсонлар касал бўлиб қоладими?

  Йук. Агар сиз сил микобактериялари мавжуд бўлган хаводан нафас олсангиз, сизга сил юқиши мумкин. Бу дегани сизнинг организмингизда сил касаллигининг ухлаётган микобактериялари мавжуд. Микобактерияларнинг бу турлари касалликни келтириб чикармайди, сиз бацилла ажратувчи эмассиз ва бошқаларга касалликни тарқатмайсиз. Бироқ, мана шу ухлаётган микобактериялар ўйғониб, ўзидан кўпая бошласа, сизда сил касаллиги пайдо булади. Сил касаллигининг ухлаётган микобактерияларини юқтириб олган заиф одамлар организмида кўпроқ учрайди.

Сил касаллигининг давоси борми?

  Дори-дармонларни тўғри истеъмол қилиш йўли билан сил касаллигини тузатиш мумкин.
Сил касаллигидан холос бўлиш учун махсус парҳез тутиш ёки ўз хаёт тарзини ўзгартишга хожат йўқ.
  Ит ёки бурсиқ ёғи билан сил касаллагини даволаб бўлмайди.

Агар сизда сил касаллиги аломатлари сезилса, нима килмок керак.

  Агар кимдадир сил касаллиги аломатлари сезилса, дархол шифохона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларидаги тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.
  Сил касаллиги ташхисини  қўйишда энг яхши усул бу балғам текшириш ва кўкрақ қафасини флюорография ёки рентген орқали текширишдир. Балғам топшириш хоналари шифохоналар, поликлиника ва барча қишлоқ врачлик пунктларида ташкил қилинган.
Шаберов А.
 Вилоят силга карши кураш

диспансер врачи  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...