вторник, 17 марта 2020 г.

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ БЕПУЛ!

Сил касаллигини даволашда бир қатор дори-дармонлар ишлатилади. Даволаш учун ниҳоятда мухим бўлган барча дори-дармонлар бепул берилади.
  Даволаш муддати касалликнинг турига қараб 6 ойдан 8 ойгача давом этади. Кўп холларда даволашнинг биринчи 2 ойида бемор касалхонада даволанади, даволанишнинг қолган қисмини амбулатория шароитида, яъни қишлоқ врачлик пунктида даволанишни давом эттиради.

  Сил касаллиги билан оғриган беморлар бошқаларга касаллик
юқтирмаслиги учун қандай чоралари кўриши мумкин?
  Касаллик тарқалишини олдини олиш учун:
1. Бемор даволанишни узлуксиз олиб борса бутунлай тузалиб кетади. Шундай қилиб касалликнинг бемор оиласи аъзолари ва жамиятда тарқалишини олди олинади. Одатда даволанишнинг 3 хафтасидан кейин беморлар касаллиги юқумлилик ҳаВфига эга бўлмайди.
2. Йўталганда ва аксирганда бемор оғзини ниқоб билан беркитиши керак.
  Балғам таҳлилида мусбат натижага (балғамда сил микобактериялари борлигини билдиради) эга бўлган беморларгина сил касалиги юқтириш хавфи юқори бўлади. Балғам таҳлили натижаси манфий бўлса беморлар атрофдаги одамлар учун юқумли эмас.
Агар одам сил касаллиги билан хасталанганлиги аниқланса, унинг атрофидаги қайси кишиларни касаллиги борлигини аниқлаш мақсадида текшириш мумкин?
Бир хонадонда яшовчи барча оила-аъзолари
Сил касаллиги билан оғриган беморлар билан мулоқотда бўлганларни
Иш жойларида бирга ишлайдиган ходимлар орасида касаллик аниқланса барча мулоқотда бўлганлар силга теширилади.
Сил касаллиги кандай таркалади?
       Сил касаллиги билан ҳар қандай одам касалланиши мумкин. Сил касаллиги шу касаллик билан оғрувчи беморнинг йўталиши ёки аксириши орқали юқади. Бунда сил касаллиги микобактериялари хаво-томчи йўли билан тарқалади. Соғлом одамларга бемор акса урганда, йўталганда хавога тарқалган микобактериялар уларнинг ўпкаларига тушганда касалланиши мумкин. Сил касаллиги микобактериялари ҳавода бир неча соат ва китоб  қоғозларда нам қоронғи жойда 3 ойгача  тирик  сақланиб, юқиши   мумкин, айникса, чегараланган ва ёпиқ жойларда бу касаллик кўпроқ учрайди
  Сил касаллиги билан огриган бемор касалликни юктирмаслик
чораларини кандай килиб куриш мумкин?
      Касаллик таркалишини олдини олиш учун:
1. Бемор даволанишни мун тазам олиб бориши ва бутунлай тузалиб кетиши лозим. Шундай килиб касалликнинг бемор оиласи аъзолари ва жамиятда таркалишини олди олинади. Одатда даволанишнинг 3 хафтасидан кейин беморлар касаллиги юкумлилик хаффига эга булмайди.
        2. Йуталганда ва аксирганда бемор огзини беркитиши керак.
  Балгам тахлилида мусбат натижага (балгамда сил микобактериялари борлигини билдиради) эга булган беморгина сил касалиги юктириши мумкин. Балгам тахлилида манфий натижали беморлар хам юкимли эмас.
       Агар одам сил касаллиги билан хасталанганлиги аникланса, унинг атрофидаги кайси кишиларни касаллиги борлигини аниклаш максадида текшириш мумкин?
  Бир хонадонда яшовчи барча оила аъзоларини текшириб куриш керак. Болаларга алохида эътибор бериш зарур.
Агар сизда сил касаллиги аломатлари сезилса, нима килмок керак.
  Агар кимдадир сил касаллиги аломатлари сезилса, дархол шифохона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларидаги тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.
  Сил касаллиги ташхисини  қўйишда энг яхши усул бу балғам текшириш ва кўкрақ қафасини флюорография ёки рентген орқали текширишдир. Балғам топшириш хоналари шифохоналар, поликлиника ва барча қишлоқ врачлик пунктларида ташкил қилинган.

   Шаберов А.
 Вилоят силга карши кураш
диспансер врачи                     

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...