пятница, 13 марта 2020 г.

Юрт ўғлонлари бурчини адо этишга йўл олди
Сурхондарё вилоят Мудофаа ишлар бўлимига қарашли йиғин пунктида ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-4618-сонли Қарорига асосан 2020 йил 12 март куни Сурхондарё вилоят Мудофаа ишлар бўлимига қарашли йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни тантанали кузатиш маросими ўтказилди 
Воҳамизда туғилиб вояга етган, жисмоний чиниққан, билим савияси юқори бўлган чақирилувчиларимиз Конститутцион бурчларини бажариш учун ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига, эл-юрт тинчлиги ва осойишта ҳаётни таъминлаш чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашга бел боғлаб шай бўлиб туришиб, Термиз шахридан ўз хизмат бурчини ўташ учун мамлакатимизнинг турли вилоятларига жўнаб кетдилар.

Мустақиллик йилларида худудлардаги ҳарбий хизматга чақирилаётган йигитларни тантанали кузатиш, захирага бўшатилган аскарларни кутиб олиш яхши анъанага айланди.
Йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими катта шодиёнага айланди. Бўлажак аскарларнинг Ватанга мухаббат, эл-юртга садоқат туйғулари жўш уриб турган юз кўзларидаги ғайрат-шижоати барчада катта хавас уйғотди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...