четверг, 12 марта 2020 г.

Алдамчи орзу

Ўзбекистон аҳолисининг 94 фоизидан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5 фоизга яқин фуқаролар проваслав динига мансуб бўлиб, қолганлари бошқа конфессия вакилларини ташкил этади. 

Булардан ташқари конфессиялараро Библия жамияти ҳам  фаолият олиб бормоқда. Ушбу диний ташкилотларнинг эмин эркин фаолият олиб бораётгани ҳам юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенгликнинг амалий ифодасидир. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларга гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид вахшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Айтиш керакки бугунги кунда дунёни турли минтақа ва ҳудудларида  авж олаётган қарама-қаршиликлар қонли тўқнашувлар мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмай қўймайди. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “ислом давлати”, “Жабҳат ал-Нусра” деб ном олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “Мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот ташвиқот ишлари кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “Хижрат” қилиш ва “Жиҳод”да иштирок этиш давосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшларнинг муаййан қисми “ИШИД” ни ҳақиқатдан ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда, дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бу эса ачинарли ҳолат. Зеро, ўсиб келаётган авлодни манқуртларга айлантираётгани бутун аҳли инсонни ҳавотирга солмай қўймайди. Унинг ортида бузғунчилик, ёзувлик, вайронкорлик ўрин олгани сир эмаску.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари эълон қилган маълумотига кўра, 2012 йил июл ойидан бошлаб, Сурия ва Ироқда ҳар ойда 5000 нафар одам ўлмоқда. Йиллар давомида ҳалок бўлганлар 230 мингдан ортган. Улардан 69494 таси тинч аҳоли 11493 таси болалар, 7371таси аёллардан иборат.
Суриянинг Ракка шаҳрида кўз кўриб қулоқ эшитмаган мудхиш воқеа содир бўлгани ҳамманинг эсида. 40 ёшли муштипар она 20 ёшли ўғлидан террорчи гуруҳни тарк этишини сўраб қилган илтижоларини ўғил ўз қўмондонига етказган. Сўнгра раҳнамоларидан тегишли кўрсатма олиб, ўз онасини халойиқ олдида, почта биноси ёнида отиб ўлдирган. Ҳозирда бундай  “ИШИД” таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солиб келмоқда.
 Шундай экан юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш унинг мустақиллиги ва барқарорлигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотларида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоғи лозим.

Мастура Ҳамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...