воскресенье, 7 апреля 2019 г.



Фестивал таъсуротлари... 

Бугун Сурҳон воҳасининг қай бир гўшасига боқманг, барида ҳуш кайфият ва кўтаринки руҳда сайллга отланган кекса-ю ёшларнинг бахтиёр кулгуларига гувоҳ бўласиз.


- “Ранг-баранг чироқлар, нафис дид билан безатилган саҳна декорлари  ва юқори савиядаги саҳна кўринишлари буларнинг бари ажойиб эди... Байрамдан таъсуротларим бир олам. Айниқса, вилоятингиз аҳолсининг ҳуш муомиласи, меҳмондўстлиги жуда ёқди”. Қолаверса, бу фестивал орқали бошқа вилоятлардан келган ҳунармандлар, уларнинг миллий ҳунармандчилик буюмлари, билан яқиндан танишиб, тажриба алмашдик.    –Дейди Наманган вилояти Косонсой тумани Ҳунармандлар уюшмаси раиси Насиба Ҳолматова.
         -“Сурҳон воҳаси азалдан ўз миллий таомлари билан маълум-у, машҳурлигини эшитгандим. Аммо татиб кўрмагандим. Фестивал муносабати билан атлас, адрас, беқасам сингари миллий матоларимизни намойиш қилгани ҳамда сотгани биринчи марта келдим. Ҳақиқатда таомларингизнинг маззасига гап йўқ. Аммо, “Тандир гўшт” ингизни таърифлашга тил ожиз...” – дейди  Наманганлик  ҳунарманд  Шерисмоил Турдалиев.
         Шаҳар кўчалари, ҳиёбонлар, аҳоли дам олиш масканлари ҳали ҳам одамлар билан гавжум. Фестивал тадбирлари давом этмоқда.  

                                                                  Матлуба Нигматуллаева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...