воскресенье, 7 апреля 2019 г.

Дутор китoби муаллифи  Ғайрат бахши

 

1958 йил 24 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли туманида туғилган. 1976-1982 йилларда Ж.Шомуратов номидаги санъат билим юрти талабаси бўлган. 2004 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетинининг мусиқий таълим ва эстетик тарбия йўналишини тамомлаган.

1987 йилдан бери Нукус давлат маданият ва санъат коллежи фольклор бўлими катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Шунингдек, 2014 йилдан буён Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси Қорақалпоғистон «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси бўлиб фаолият юритади.
Унинг бошчилигида Қорақолпоғистон телевидениеси «Уллы Зибан» телекўрсатуви учун 12 та қорақолпоқ халқ достони ёзилди. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти Д.Алланазаров билан биргаликда қорақалпоқ халқ оҳанглари ҳақидаги «Дутор» китоби нашр этилди.
Ўзбекистон ҳамда хорижда ўтказилган турли фестиваль ва конкурсларда иштирок этган. Хусусан, 2007 йил Туркманистонда ўтказилган «Миллий фольклор ва театр санъати» халқаро фестивалида қатнашган. 2012 йилда Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида ўтказилган «Қўрқут сози» халқаро танловида ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этган. Ўша йил ЮНЕСКОнинг номоддий мерос муҳофазаси бўйича семинарга қатнашиб, сертификат олган.
2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгашининг «Ҳурмат ёрлиғи» билан тақдирланган.
2007 йил «Ўзбекистон халқ бахшиси» унвонига сазовор бўлган.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...