воскресенье, 7 апреля 2019 г.

Бахшилар оиласидан чиққан Норбек бахши

Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) 1949 йил 19 февралда Хива шаҳрида санъаткор оиласида туғилган. Отаси Қурбонназар Абдуллаев яъни бола бахши бахшичилик санъати билан шуғулланган. Онаси Жуманиязова Анабиби. Оилада тўққизта фарзанд бўлишган. 1956-1966 йилларда Хива шаҳри Мелков номидаги умумий ўрта таълим мактабbни тамомлаган.

Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент давлат маданият институтининг оммовий тадбирлар режиссёри бўлимини тамомлаган. У ёшлигидан бахшичилик саънатига қизиқиб, отаси Қурбонназар Абдуллаев (Бола бахши)ни устоз деб билди ва ундан бахшичилик санъатини кўплаб достонларни ўрганди. Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) иш фаолиятини 1966 йилда Хива туманида Автоклуб мудири вазифасида иш бошлаган.
1968 йилда Комилжон Отаниёзов ташкил қилган ашула ва рақс ансамблига ишга таклиф қилиниб, иш фаолиятини шу ерда давом қилдирган.
2000 йил 14 мартда “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланган.
Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) тахаллуси билан халқимизнинг бой маданий мероси бўлмиш бахшичилик санъатининг ривожланишига улкан ҳисса қўшиб келаётган устоз санъаткор.
Бахши репертуаридан отасидан ўрганган бир қанча достон ва термалар жой эгаллаган. Жумаладан, "Гўрўғли", " Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам", "Хирмондали", "Ошиқ Махмуд" каби достонлари бахши томнидан элимиз орасида тарғиб қилиниб келинмоқда.
Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) Хоразм бахшичилик санъатида ижод қилиб келаётган сермаҳсул санъаткорлардан саналади. Унинг бошчилигида 1986 йилда “Достон” фольклор ансамбли ташкил қилинди. Ансамблга 1996 йилда Халқ унвони берилди. Ансамбл репертуарида Хоразм достончилик йўллари, халқ термалари, халқ оғзаки ижоди ўрин олган.
Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) бошчилигидаги “Достон” фольклор халқ ансамбли 1987 йилда вилоят “Бахши шоирлар” кўрик танловида ғолиб бўлиб Республикада ўтказилган 2-халқ ижодиёти бахши шоирлар кўрик танловида фаҳрли 1-ўринни эгаллади. Шу йили Москвада ўтказилган 2-халқ ижодиёти бутун иттифоқ фестивалига қатнашиб лаурият бўлди.
Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) 1988-йилда Украинанинг Чернобил шаҳрида ўтказилган “Олтин куз” байрамида қатнашиб лаурият бўлди. Шунингдек,1989-йилда Азарбайжон Республикасининг Ганжа шаҳрида ўтказилган “Ўрта Осиё, Қозоғистон, Доғистон ҳамда Кавказ орти бахши шоирлар”нинг кўрик танловларида қатнашиб ғолиб бўлган.
1991 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Республика “Бахши шоирлар” кўрик танловида қатнашиб фахрли 1-ўринни эгаллади. Шу йили Самарқанд вилояти Оқтош шаҳри, Нарпай туманида бўлиб ўтган “Пулкан бахши шоир таваллудининг 120 йиллиги”га бағишланган тантаналарида қатнашиб олий ўрин совриндори бўлди.
Қурбонназаров Абдулла (Норбек бахши) 1994-йилда Ташкент шаҳрида ўтказилган “Чашма 94” фольклор байрамида қатнашиб 1-ўринни эгаллади.

У 1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи тантаналарида Қўҳна Хиванинг пайдо бўлиши ҳақидаги ривоят достондан ижро этди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...