понедельник, 29 мая 2017 г.

ХАЛҚ БИЛАН БИРГАМИЗ!
   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоят Халқ қабулхонаси. Бугун вилоятимиз аҳлининг аризалар ва шикоятларини ўрганиб, ҳал этишни доимиймакчи бўлмоқда. Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга ушбу қабулxонада катта эътибор  қаратилмоқда.


Маълумот учун айтиш керакки  2017 йил 19 май ҳолатига кўра 15453 нафар жисмоний ва юридик шахслар мурожаат рўйхатга олинган. Шундан 4392 таси ёзма, 11059 таси огзаки, 2 таси электрон шаклдаги ҳужжат ҳисобланади. Уларнинг аксарияти жисмоний шахсларнинг аризалари ва шикоятларидан иборат. 2462 та суд–ҳуқуқ, 2026 та уй–жой, якка тартибда уй–жой қуриш учун ер ажратиш, 1791 та сув, газ, электр таъминоти ва коммунал тўловларни ҳисоблаш, 1607 та иш билан таъминлаш бўйича муаммоларини ҳал этишни сўраган. Шу асосда  5357 та мурожаатда билдирилган хоҳиш–истакларни қаноатлантирди. 4871 та ариза ва шикоят эгаларига тушунтиришлар олиб борилган. 628 та ҳолатда рад жавоби берилган. 4597 та мурожаат давлат бошқаруви ва хўжалик органлари томонидан кўриб чиқилаяпти.
Бир неча йилдан буён ечими топилмаётган аризалар ва шикоятлар бўйича вилоят ҳокимлиги, тегишли давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказиш жадвали ҳам тузилган бўлиб, 37 та сайёр қабул ташкил этилиб, 1812 нафар фуқаронинг 207 жамоавий ва якка тартибдаги мурожаатлари ўрганилди. Шундан 179 таси қаноатлантирилди, 28 та ариза назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...